Latest news

00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13

“Бунёдкор” 18 январь куни БААга учиб кетади News

“Бунёдкор” 18 январь куни БААга учиб кетади

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ва кубоги соҳиби – “Бунёдкор” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни бошлади. 14 декабрь куни жамоа аъзолари тўпланишди ва футболчилар тиббий кўрикдан ўтишди.
15-16 декабрь куни асосан тикланиш машқлари режалаштирилган бўлса, 17 декабрдан бошлаб машғулотлар кунига 2 мартадан ўтказилинади. Дастлабки йиғин 29 декабрь куни ниҳоясига етади. 2014 йилнинг 3 январь куни “қалдирғочлар” иккинчи йиғин учун тўпланишади ва 2 ҳафта давомида яна ўз қароргоҳларида жисмоний машғулотларга зўр беришади. 18 январь куни эса “Бунёдкор” жамоаси дастлабки ҳорижий йиғинни ўтказиш учун БААга жўнаб кетади.

Жамоадаги ўзгаришларга тўхталсак, клуб билан шартномалари ниҳоясига етган футболчилар - дарвозабон Игнатий Нестеров, ҳимоячи Анвар Ғофуров, ярим ҳимоячилар Лутфулла Тўраев ва Жасур Хасанов жамоани тарк этишди ва пойтахтнинг яна бир клуби – “Локомотив” сафига ўтишди. Ўз навбатида “Бунёдкор” клуби ҳимоячилар Бобуржон Акбаров (“Гулистон”) ва Шукурали Пўлатов (“Нефтчи”), шунингдек ҳужумчи Воҳид Шодиевни (“Бухоро”) ўз сафига таклиф этди. Кеча бу футболчилар билан 2 йиллик муддатга шартнома имзоланди. Селекция ишлари мавсум бошлангунча давом этади. Легионерлар масаласига эса, БАА ва Туркиядаги йиғинлардан сўнг ойдинлик киритилади.

Аброр ИМОМХЎЖАЕВ
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика