Latest news

18:49Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" "Милан"дан устун келди  1 18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  1 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  3 17:43"Динамо" ўртоқлик ўйинида Беларус клубини йирик ҳисобда таслим қилди  2 17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  3 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  8 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  6 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  1 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  2 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0

«Бунёдкор» 150 миллион сўм билан мукофотланди News

«Бунёдкор» 150 миллион сўм билан мукофотланди

2013 йилги Ўзбекистон Чемпионати ва Кубоги баҳсларида ғолибликни қўлга киритган Тошкентнинг «Бунёдкор» футбол клуби Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси томонидан 150 миллион сўм мукофот пули билан тақдирланди.

2013 йилги мавсум арафасида, Ўзбекистон ноҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасидаги мусобақалар 2013 йилги Регламентига Ўзбекистон Чемпионати ғолиби ва Кубок соҳибини пул мукофот билан тақдирлаш тўғрисидаги бандлар киритилган эди.

Шунга асосан, Регламентнинг 14.1-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритгани учун 100 миллион сўм, Регламентнинг 14.6-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Кубоги баҳсларида ғолиб чиққани учун 50 миллион сўм миқдоридаги мукофот пули «Бунёдкор» футбол клубига топширилди.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилнинг 25 сентябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финалида «Бунёдкор» футболчилари Қаршининг «Насаф» жамоасини мағлубиятга учратган, 8 ноябрь куни якунига етган Олий Лига-2013 баҳсларида, сўнгги турга қадар изма-из таъқиб этиб борган «Локомотив» ва «Насаф» жамоаларини ортда қолдириб, ўз тарихида бешинчи марта Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган эди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика