Latest news

18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  0 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  1 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  2 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  55 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  23 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3

Буниси қизиқ бўлди: ФИФА сўровномасидаги "ғалати" овозлар News

Буниси қизиқ бўлди: ФИФА сўровномасидаги "ғалати" овозлар

Tags :  ФИФА
Хабарингиз бор, кеча ФИФА энг яхшиларни тақдирлаш маросимини ўтказди.

Ушбу сўровномада ташкилотга аъзо мамлакатнинг уч нафар вакили овоз берган: футболчи, мураббий ва маҳаллий журналист.

Сўровнома якунларига кўра Криштиану Роналду энг яхши футболчи, Зинедин Зидан эса энг яхши мураббий деб топилди. Ушбу йўлда Роналдуга Месси, Неймар каби футболчилар рақобат туғдиришган бўлса, Зиданга Конте, Аллегри каби мураббийлар асосий рақиб бўлишди.

Лекин, шундай ҳолатлар бўлдики, баъзи овозларда адекватлик эмас, мухлис бўлиб овоз берилган. Биз мана шундай овозларни йиғиб, сизларга тақдим этмоқчимиз.

Россиялик дарвозабон Игорь Акинфеев ўз овозига Чили футболчиси Артуро Видални киритди.

Унинг овозлари қуйидагича бўлди: 1.Криштиану Роналду. 2.Видаль. 3.Буффон.


Моуриньонинг мухлислари

Португалиялик мураббийга Кука Ороллари, Гвинея-Бисау ва Непал аъзолари овоз берганлар.

Шотландиялик журналист Данкан Каслс эса Моуриньони йилнинг энг яхши мураббийи сифатида қайд этган. Каслсни Моуриньонинг ашаддий мухлиси эканлигини Британияда барча билади. Унинг овозлари қуйидагича бўлди:

1.Моуринью. 2.Зидан. 3.Жардим.



Дўстларига содиқ Месси ва Левандовски

Польша терма жамоаси сардори Роберт Левандовски Карло Анчелоттини йилнинг энг яхши мураббийи сифатида қайд этди. Сен ўз мураббийингни энг яхши деб таъкидласангу, якунда у сўровнома натижалари эълон қилинмасдан истеъфога чиқарилади.

Левандовскининг овози (мураббийлар): 1.Анчелотти. 2.Зидан. 3.Лев.


Лионель Месси эса биринчи ва иккинчи ўринларни "Барселона"да бирга ишлаган мураббийларига берган. Учинчи ўринга эса ватандошини лойиқ кўрган.

Мессининг овозлари (мураббийлар): 1.Луис Энрике. 2.Гвардиола. 3.Симеоне.


Баъзилар эса мураббийлар сўровномасига қандай принцип асосига овоз берганликларини тушунмадик:

Лима Сола (Андорра терма жамоаси сардори): 1.Покеттино. 2.Гвардиола. 3.Анчелотти.

Мартин Копман (Аруба терма жамоаси мураббийи): 1.Симеоне. 2.Гвардьола. 3.Тите.

Игорь Круиушенко (Белорусь терма жамоаси мураббийи): 1.Покеттино. 2.Анчелотти. 3.Конте.

Намгай Зама (Бутан терма жамоаси мураббийи): 1.Луис Энрике. 2.Жардим. 3.Аллегри.

Роналду ва Месси энг яхши футболчилар учун овозларини ўз жамоадошларига берганликлари ҳақида эса бунгача хабар қилиб ўтгандик:

Месси: 1.Суарес. 2.Иньеста. 3.Неймар.

Роналду: 1.Модрич. 2.Рамос. 3.Марсело.



Океаниядан саломлар

Вануатада эса инглиз футболининг ашаддий ишқибози яшайди. Бир йил олдин ушбу мамлакатда яшовчи журналист энг яхши футболчилар учун овозини Варди, Роналду ва Нойерга берганди. Бу сафар ҳам у Англия терма жамоаси футболчисини энг яхши сифатида қайд этди.  

Рэймонд Нэйс (Вануаталик журналист): 1.Кейн. 2.Криштиану Роналду. 3.Неймар.


Ва яна дунёнинг турли мамлакатлари вакиллари берган ғалати овозлар билан танишинг:

Йоан Камбефор (Янги Калединиялик журналист): 1.Рамос. 2.Криштиану Роналду. 3.Канте.

Майкл Сеум (Эритрея, журналист): 1.Неймар. 2.Обамеянг. 3.Алексис Санчес.

Крис Коулман (Уэльс бош мураббийи): 1.Рамос. 2.Модрич. 3.Кейн.

Михаэль Скиббе (Греция бош мураббийи): 1.Кроос. 2.Азар. 3.Обамеянг.

Ричард Орловски (Белиз бош мураббийи): 1.Левандовски. 2.Буффон. 3.Иньеста.

Бирай Махарджан (Непал сардори): 1.Ибрагимович. 2.Гризманн. 3.Криштиану Роналду.

Марио Харте (Барбадос сардори): 1.Обамеянг. 2.Гризманн. 3.Нойер.

Жен И Вэй (Тайвань сардори): 1.Ибрагимович. 2.Марсело. 3.Алексис Санчес.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика