Latest news

12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  2 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  3 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  9 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  3 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  21 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  2 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  13 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  15 07:22Бугун ФИНАЛ  13 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1

Бундеслигадан чиқиб кетган “Шальке” футболчиларига клуб мухлислари ҳужум қилди News

Бундеслигадан чиқиб кетган “Шальке” футболчиларига клуб мухлислари ҳужум қилди

Германия чемпионати 30-турида "Арминия" (0:1)га енгилгандан кейин "Шальке" муддатидан олдин мусобақани тарк этди.

Мазкур ўйиндан кейин жамоанинг юзлаб мухлислари уй стадиони яқинига йиғилди. “Шальке” автобуси у ерга келиб тўхтагандан кейин ишқибозлар футболчиларга ҳужум қилди. Ўйинчиларнинг кўпчилиги қочишига тўғри келди.

“Чоршанба куни эрта тонгда Билефельддан қайтгач, футболчилар ва айрим мухлислар гуруҳи ўртасида қисқа мулоқот бўлди. Суҳбат давомида номаълум шахслар белгиланган чегарани кесиб ўтишди. Буни қабул қилиб бўлмайди.

Бундеслига-2'га тушиб кетганимиздан кейин тушкунлик ва хафагарчиликка қарамай, клуб ҳеч қачон футболчилар ва ходимларимизга бўладиган жисмоний таҳдидга йўл қўймайди. Кечаги тўқнашувда айнан шу нарса юз берди.

Клуб мазкур хатти-ҳаракатни қатъиян қоралайди ва ходимларимизни қўллаб-қувватлайди. Ҳодиса юзасидан тергов олиб борилмоқда”, дейилади клуб баёнотида.

Гельзенкирхенликлар 1988 йилдан бери илк бор Бундеслигадан қуйи дивизионга тушиб кетди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика