Бундеслигада ўйнаган осиёлик: Меҳди Маҳдавикия
16 may 2020 16:16
News
Бундеслигада ўйнаган осиёлик: Меҳди Маҳдавикия
Бугун Германия Бундеслигаси 26-тур баҳсларига старт берилади.
Шу муносабат билан ушбу чемпионатда ўйнаб ўзини кўрсатган осиёлик футболчиларни ёдга оламиз. Қуйида эронлик собиқ ҳимоячи Меҳди Маҳдавакия ҳақида қисқача сўз юритамиз.
Маҳдавикия 1998-2010 йиллар мобайнида Бундеслигада фаолият олиб борган. Бу вақт оралиғида у Германиянинг учта клубида тўп тепган: "Бохум", "Гамбург" ва "Айнтрахт". 1998 йилги жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатган Маҳдавикия Бундеслигада жами 253 учрашув ўтказиб, 29та гол урган.
2003 йил Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган Маҳдавикия "Гамбург" сафида саккиз мавсумни ўтказиш билан бирга ушбу клубнинг XX аср рамзий терма жамоасидан ўрин олган.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments