Бундеслигада финиш: "Бавария" ёки "Боруссия"?
18 may 2019 13:25
News
Бундеслигада финиш: "Бавария" ёки "Боруссия"?
Ҳа, аввалдан тахмин қилишни хуш кўрадиган ва "Бавария"ни мавсум бошланмасиданоқ баҳорга келиб чемпион бўлишига ишонадиганлар бу сафар ҳам охирги тур ўйинларини кутишга мажбур бўлишди.
Ўтган йилги мавсумда ҳам Бундеслигада чемпион номи охирги тур олдидан расман ҳал этилганди. Жорий мавсум эса финиш олдидан бир савол актуаллигича турибди: "Бавария" ёки "Боруссия"?
Мазкур чемпионлик пойгасида дастлаб "Бавария" чаққонлик қилди ва стартни муваффақиятли олганди. Сўнгра Нико Ковач жамоасининг ишлари орқага кетди ва "Бавария" қишга қадар ўз ўрнини тўлиқлигича "Боруссия"га бўшатиб қўйди. Люсьен Фавр бошқарувидаги "Боруссия" ўзаро тўқнашувнинг илк қисмида "Бавария"ни таслим этиб, турнир жадвали карвонбошига айланиб олишганди. Ўртада "Бавария" "Боруссия"дан 10 очкога қадар илгарилаб кетган вақт бўлди. Сўнгра "Бавария" биринчи давра якунланиши олдидан вазиятни бироз ўнглади. Қишдаги танаффусдан кейин эса ўртадаги фарқ яна йўққа чиқарилди.
Баҳорда эса маълум вақт "Боруссия" "Бавария"ни қувишга ва баъзан турнир жадвалида улардан ўзиб кетишга муваффақ бўлишди. Бутун мавсум давомида турнир жадвалида қувлашмачоқ ўйнаган бу икки жамоанинг апрель ойидаги ўзаро тўқнашувининг иккинчи қисмида барча масала буткул ҳал этилгандек туюлди. Сабаби, "Бавария" "Боруссия" дарвозасига жавобсиз 5та гол йўллагач, барча чемпионлик пойгаси поёнига етганини таъкидлади. Аммо Нико Ковач бошчилигидаги "Бавария" турнир жадвалидаги пешқадамлик ўрнига қайтган бўлсада, барқарор ўйин кўрсатмади ва ора-орада очко йўқотиши натижасида ортидан келаётган "Боруссия"ни доим ўзидан ўтказиб юбориш хавфини йўқотмади. Дортмунд жамоаси ҳам беқарор ўйини ва натижалари орқали қоқилиб турган "Бавария"дан аллақачон ўтиб кетиш имкониятини қўлдан чиқарди. Бироқ бугунги сўнгги тур олдидан иккинчи ўринда бораётган "Боруссия"да чемпионлик имконияти мавжуд.
Бундеслигада сўнгги тур нафақат чемпионлик интригаси эътибори билан, балки Германияга ЕЧЛ йўлланмасини берадиган тўртинчи ўриндаги ўзаро кураш билан ҳам барчанинг диққат-эътибори марказида бўлиб турибди.
Чемпионлик учун қувлашмачоқ ўйнаётган "Бавария" ва "Боруссия" Дортмунд бугун ЕЧЛ йўлланмаси учун курашаётган "Айнтрахт" ва "Боруссия" Мёнхенгладбах билан ўзаро жиққа мушт бўлади. Даҳшатли ўйинлар, чемпионлик тақдири ва ЕЧЛнинг тўртинчи йўлланмаси кураши.
АПЛда бўлгани каби Германия чемпионатида ҳам чемпион номи сўнгги тургача очиқ қолди. Бироқ Англия премьер лигасида охирги турда мўъжиза руй бермади. Германиядаги финиш эса драматик тарзда якунланиши мумкин. Бунинг учун чемпионликка тараддуд кўраётган "Бавария" ЕЧЛ йўлланмаси учун курашаётган "Айнтрахт"га ютқазиши ва "Боруссия" Дортмунд Мёнхенгладбахда ЕЧЛ йўлланмасига эга чиқишни жуда истаётган адашини таслим этиши талаб этилади.
Чемпионлик пойгаси иштирокчилари ЕЧЛ ишқида ёнаётган жамоалар қаршисида. Бундеслигадаги финиш драматик тарзда якунланадими ёки йўқ, буни сал кечроқ билиб оламиз.
Bayern Munich Kingsley Coman - 4', David Alaba - 53', Renato Sanches - 58', Franck Ribery - 72', Arjen Robben - 78' |
1. Bundesliga . Round 34 18/05/2019, 19:30 1
:
5
Finished
|
Eintracht Frankfurt Sebastien Haller - 50' |
Stadium: Allianz Arena, 75000 spectators
Referee: Sascha Stegemann
Borussia Moenchengladbach |
1. Bundesliga . Round 34 18/05/2019, 19:30 2
:
0
Finished
|
Borussia Dortmund Jadon Sancho - 45', Marco Reus - 54' |
Stadium: Borussia-Park, 54022 spectators
Referee: Manuel Graefe
Агарда "Бавария" ғалаба қозонгудек бўлса, унда мюнхенликлар кетма-кет 7 йил чемпионлик шоҳсупасига кўтарилишади ҳамда ўз тарихида 29 бор Бундеслига "лагани"ни кўтаришади. Агарда Мюнхенда "Айнтрахт" муваффақият қозониб, "Боруссия" Дортмунд Мёнхенгладбахда ғалабани тантана қилса, унда "Боруссия" "Бавария"нинг 6 йиллик гегемонлигига чек қўйиб, ўз тарихидаги 9-чемпионликни нишонлайди.
Бундеслигада финиши олдидаги интригалар:
Чемпионлик кураши: ("Бавария" ва "Боруссия" Дортмунд)
ЕЧЛ йўлланмаси: ("Боруссия" Мёнхенгладбах, "Байер", "Айнтрахт" ва "Вольфсбург")
Европа лигаси йўлланмаси: "Хоффенхайм" ва "Вердер"
Европа чемпионлар лигасига тўғридан-тўғри тўртинчи йўлланмани берувчи 4-ўрин учун кураш айни қизғин паллада. Сўнгги тур олдидан мазкур йўлланмага бир вақтнинг ўзида тўртта жамоада имконият мавжуд. Энг яхши имконият албатта "Боруссия" Мёнхенгладбах қўлида. Агарда жамоа чемпионлик учун назарий тарафлама имкониятини сақлаб қолган "Боруссия" устидан ғалаба қозонишса, унда катта эҳтимол келаси мавсумни ЕЧЛда ўтказиш ҳуқуқини берувчи чиптага эгалик қилишади. Чунки айни пайтда бир хил очкога эга "Байер" билан тўплар нисбати тафовутида иккита голга олдинда боришмоқда.
Леверкузенликлар агарда Мёнхенгладбах муваффақият қозонадиган бўлса, унда улар камида "Боруссия" қайд этадиган ҳисобдан кўра йирикроқ ғалаба қозонишлари талаб этилади. Шунингдек, "Айнтрахт" "Боруссия" ва "Байер"нинг очко йўқотишидан манфаатдор. Чунки Мюнхендаги ғалаба ва икки рақобатчисининг очко йўқотиши натижасида улар келаси мавсумни ЕЧЛда ўтказишлари мумкин. Мазкур жамоалардан ташқари 7-ўринда бораётган "Вольфсбург"да ҳам ЕЧЛ йўлланмасига эга чиқиш имконияти мавжуд. Агарда ЕЧЛга курашаётган мазкур учала жамоа мағлубиятга учрайдиган бўлса ва "Вольфсбург" бугун "Аугсбург"ни мағлуб этса, унда "бўрилар" ЕЧЛда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритишади.
ЕЧЛ йўлланмасига назарий тарафлама имкониятини сақлаб турган "Вольфсбург" Европа лигаси йўлланмасидан ҳам қуруқ қолиш хавфида. Агарда "бўрилар" бугун муваффақият қозонишмаса, унда Европа лигаси йўлланмасини "Хоффенхайм" ёки "Вердер" илиб кетиши мумкин.
Hertha Berlin Valentino Lazaro - 34' |
1. Bundesliga . Round 34 18/05/2019, 19:30 5
:
1
Finished
|
Bayer Leverkusen Kai Havertz - 28', Lucas Alario - 38', Julian Brandt - 54', Lucas Alario - 72', Lucas Alario - 88' |
Stadium: Olympiastadion, 59287 spectators
Referee: Marco Fritz
Wolfsburg Wout Weghorst - 21', Wout Weghorst - 37', Robin Knoche - 41', Wout Weghorst - 55', Daniel Ginczek - 57', Elvis Rexhbecaj - 60', Josip Brekalo - 85', Kevin Danso - 89' |
1. Bundesliga . Round 34 18/05/2019, 19:30 1
:
8
Finished
|
Augsburg Julian Schieber - 81' |
Stadium: Volkswagen Arena, 24486 spectators
Referee: Felix Zwayer
Mainz 05 Daniel Brosinski - 66', Jean-Paul Boetius - 83', Jean-Paul Boetius - 90', Jean-Philippe Mateta - 90' |
1. Bundesliga . Round 34 18/05/2019, 19:30 2
:
4
Finished
|
Hoffenheim Ishak Belfodil - 12', Andrej Kramaric - 34' |
Stadium: Opel Arena, 28305 spectators
Referee: Deniz Aytekin
Бундеслиганинг қуйидаги ҳолат эса аллақачон ҳал этилган. "Нюрнберг" ва "Ганновер" элитадаги ўринларини сақлаб қолишмади. "Штутгарт" эса 16-ўринни расмийлаштириб улгурган ва Нико Виллиг жамоаси плей-оффдаги ўтиш ўйинида Иккинчи Бундеслигада учинчи бўлган "Берлин Иттифоқи"га қарши майдонга тушиб, Бундеслигада қолиш масаласини ҳал этишга уриниб кўришади.
Бундеслигада мавсум якуни олдидан шундай интригалар мавжуд ва бугун кўплаб саволларга жавоб бериладиган кун. Германиядаги финиш катта сенсация ва драмага айланиб кетиш эҳтимоли мавжуд. Ўтказиб юборманг!
Comments