Latest news

23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  9 22:00РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" "Факел" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  11 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  4 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  820 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  4 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3 18:24Биринчи даврада "Бунёдкор"да ўйнаган футболчи Босния ва Герцеговина клубига ўтди  1 18:00Ўзбекистон ўйнайдиган "Божуар" стадиони баҳсга тайёр  7 17:50Доминикан Рес. - Испания. Асосий таркиблар эълон қилинди  17 17:13Магуайр: "МЮни яна муваффақиятли қилиш вақти келди"  4 17:03Эндрик таништирув маросимига 43 минг мухлис келди  1

Бундеслига: Турнир жадвалидаги кутилмаган "квартет" News

Бундеслига: Турнир жадвалидаги кутилмаган "квартет"

"Championat.asia" сайти ходими Шаҳбоз Беғамов ўз мақоласида Германия чемпионатининг 2-тури якунлари ҳақида тўхталди.


Бундеслиганинг 2-турида жами 24та гол киритилди. Бу биринчи турдагидан 9та кўп дегани. Биринчи турга нисбатан ўсиш ва самарадорлик кузатилди.

Ўтказилган тўққизта ўйиндан иккитасида дуранг натижа қайд этилди.

Тўртта ғалаба мезбон жамоалар номига, учтаси эса меҳмонлар номига ёзилди.

Иккинчи турда гол уролмаган жамоалар сони бештани ташкил қилди. Ўз уйида ўйнаган "Вердер", "Айнтрахт" ҳамда меҳмонда ҳакаракат қилган "Майнц", "Герта" ва "Шальке" рақиблари дарвозасини ишғол этишни уддалай олишмади.

Бу турда катта сенсацион натижалар қайд этилмади. Фақатгина эндигина Бундеслигага қайтган "Ганновер" янги мавсумда анча кўтаринки руҳда киришгани кўпчиликни яхши маънода ҳайрон қолдирди.
Яна қаддини тутаётган ва ўтган турда "Лейпциг"ни доғда қолдирган "Шальке" устидан қозонилган ғалабадан сўнг, "Ганновер"га рақиблар жиддий кўз билан қарашларига тўғри келади. Андре Брайтенрайтер тузаётган жамоа ҳозирча йўқотишларсиз кетаётган тўрт жамоадан бири саналади.
Иккита ўйин, иккита гол ва икки ғалаба. "Ганновер" учун бунданда яхшироқ стартни ўйлаб топишни иложи йўқ. Ҳозирча ишлар беш.

Яна бир кутилмаганда йўқотишларсиз кетаётган жамоа - "Гамбург". Бу жамоадан ҳам кўпчилик муваффақиятли стартни кутмагани аниқ. "Гамбург" ҳам "Ганновер" каби иккита ўйинда юз фоизлик натижа кўрсатди.
Қизиғи, ушбу жамоа унча-мунча жамоанинг қўлидан келмайдиган ишни уддалади. Маркус Гисдоль шогирдлари иккинчи турда мудофааси жуда кучли бўлган ва ўз уйида очко йўқотмайдиган "Кёльн"ни мағлуб этишди.

Турнир жадвалида карвонбошчилик қилаётган "Бавария" ҳамда "Боруссия" Дортмунд ҳам кутилганидек ушбу турда ўз чўнтакларига уч очкодан ёздириб қўйишди.

Роберт Левандовскини дубли қийин ўтган баҳсда "Бавария"га қимматли уч очкони тақдим этди. Пьер-Эмерик Обамеянг ҳамда Нури Шахиннинг киритган голлари эса "Боруссия"га "Герта" устидан ғалаба келтирди.

Петер Бош шакллантираётган жамоа ҳозирча "арилар"нинг мухлисларида илиқ таассурот қолдирмоқда.

Карло Анчелотти эса "Бавария" билан мавсумолди йиғинларда футболчиларнинг жисмоний ҳолатини керакли меъёрга чиқара олмагани ўйинларда сезилиб қолмоқда. Бу эса жамоани ҳозирча тўлиқ куч билан ўйнашига тўсқинлик қилмоқда.

Биринчи турда "Боруссия"дан "тарсаки" еган "Вольфсбург" эса сафарда Нико Ковач бошқараётган "Айнтрахт"ни ранжитди. Дидави "бўрилар"нинг ҳалоскорига айланган ўйинда Андрес Йонкер янги жамоаси билан илк ғалабасига эришди.

Хайко Херлихх ҳамда Юлиан Нагельсманн қарама-қаршилигида мухлислар голлар-шоусига гувоҳ бўлишди. Иккала жамоа ҳам ҳужумкор ўйини билан ажралиб туради. Аммо ушбу жамоаларнинг ҳимоясидаги муаммолар ҳар сафар уларга панд беради. Бу гал ҳам шу нарса икки жамоани уч очкодан маҳрум қилди. "Байер" ҳужумда қандай яхши ва самарадор ўйнаган бўлса, ҳимояда аксинча. Хайко Херлихх янги жамоасининг эски камчиликларини ҳали тўлиқ бартараф этишга улгурмагани кўриниб қолди.

Яна бир голларга бой кечган ўйин Баварияда ўтди. Бавариянинг жануби-ғарбий шаҳарчасида ўтган ўйинда "Аугсбург" "Боруссия" Мёнхенгладбахни мағлуб этишни уддалай олмади. Учрашувнинг дастлабки стартида гол урган "Аугсбург" кейинчалик ўз дарвозасидан иккита тўп олиб чиқди. Ўйинниг илк дақиқасида гол урган мезбонлар беллашувнинг якунини гол билан тугатишди.
Якунда эса жамоалар бир очкодан ишлаб олишди.

Бундеслигага қайтган яна бир жамоа "Штутгарт" ҳам ушбу турда муваффақият қозонди.
"Бавария"нинг собиқ ҳимоячиси Хольгер Бадштубернинг киритгол голи "автозаводчилар"га муҳим ғалабани тақдим этди.

Мавсумдаги илк ўйинни кўнгилдагидек ўтказа олмаган "Лейпциг" эса биринчи тур учун мухлисларидан узр сўради. "Фрайбург"га қарши ўйинни биринчи бўлими мезбонлар учун омдасиз ўтди. Аммо танаффусдан кейин Тимо Вернернинг голлари жамоага яна ғолиблик руҳини қайтарди ва Ральф Хаззенхюттль жамоаси йирик ғалабага эришди.

Турнир жадвалида кутилмаган "квартет": Дортмунднинг "Боруссия", "Бавария", "Гамбург" ҳамда "Ганновер" жамоалари пешқадамликни бўлишиб туришибди.

Ҳозирча очко ишламаган жамоалар эса "Кёльн" ва "Вердер".


Бундеслига, 2-тур. Турнир жадвали

Ганновер 96 – Шальке-04 1:0 (0:0, 1:0)
Гол
: 1:0 – 67 Жонатас.

"Лейпциг – Фрайбург 4:1
Голлар
: 0:1 – 23 Нидерлехнер, 1:1 – 48 Вернер, 2:1 – 55 Орбан, 3:1 – 71 Вернер, 4:1 – 80 Брума.

Боруссия Д – Герта 2:0
Голлар
: 1:0 – 15 Обамеянг, 2:0 – 57 Шахин.

Байер – Хоффенхайм-1899 2:2
Голлар
: 1:0 – 32, пенальти Венделл, 1:1 – 47 Крамарич, 2:1 – 49 Бельараби, 2:2 – 70 Ут.

Вердер – Бавария 0:2
Голлар
: 0:1 – 72 Левандовски, 0:2 – 75 Левандовски.  

Штутгарт – Майнц 1:0
Гол
: 1:0 – 53 Бадштубер.

Аугсбург – Боруссия М 2:2
Голлар
: 1:0 – 1 Финнбогасон, 1:1 – 7 Закария, 1:2 – 30 Вендт, 2:2 - 89 Кордоба

Айнтрахт Ф – Вольфсбург 0:1
Гол
: 0:1 – 22 Дидави.

Кельн – Гамбург 1:3 (0:2, 1:1)
Голлар
: 0:1 – 28 Хан, 0:2 – 34 Вуд, 1:2 – 90 Соренсен, 1:3 – 90 Холтби.



Бундеслиганинг 2-тур рамзий терма жамоаси (4-3-3):

Дарвозабон: Коен Кастеелс ("Вольфсбург")


Ҳимоячилар: Марсель Халстенберг ("Лейпциг"), Хольгер Бадштубер ("Штутгарт"), Салиф Сане ("Ганновер"), Загаду ("Боруссия" Дортмунд)


Ярим ҳимоячилар: Нури Шахин ("Боруссия" Дортмунд), Албин Экдаль ("Гамбург"), Наби Кейта ("Лейпциг")


Ҳужумчилар: Серхио Кордоба ("Аугсбург"), Роберт Левандовски ("Бавария"), Тимо Вернер ("Лейпциг").


Иккинчи турдан кейин тўпурарлар пойгасида Роберт Левандовски учта гол билан бошқалардан илгарилаб кетишни бошлади.
Левандовскига эса рақобат туғдириши мумкин бўлган Обамеянг ҳамда Тимо Вернер ҳисобида ҳозирча иккита гол мавжуд.

Бундеслигада энг яхши ассистент бўлиб турган Жон-Кевин Аугустин ҳисобида иккит голли узатма бор.

Дарвозабонлар ичида Роман Бюрки "Боруссия" ҳамда Филипп Шаунер ("Ганновер") ҳозирча гол ўтказиб юбормаган.

"Бавария"нинг жорий мавсумдан бошлаб сардорига айланган Мануэль Нойер эса узоқ муддатли танаффусдан кейин ниҳоят сафга қайтди ва қайтишини қуруқ серия билан нишонлади.


Иккинчи турдан кейин энг кўп сейв амалга оширган дарвозабонлар рўйхатида Александер Шволлов, Янн Соммер пешқадамлик қилишмоқда. Ушбу дарвозабонлар жами 9 бор сейвни амалга оширишган. Ундан кейинги ўринларда Юри Павленка, Коен Кастеелс, Руне Ярстен ҳамда Бернд Лено (8 тадан) боришмоқда.

Энг қўпол ва сариқ карточкани хуш кўрадиган футболчилар Бундеслигада анчагина топилади. Артуро Видаль, Денис Закариа, Деннис Дикмайер, Фредерик Соренсен, Гелсон Фернандес Кийракос Пападоупоулос ҳамда Максимилиан Эггестеин ҳисобида икки ўйинда иккитадан огоҳлантириш мавжуд.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика