Latest news

21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  1 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  6 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  17 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  17 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   1 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  5 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0

Бундеслига иккинчи давраси томошабинларсиз бошланади — расмий қарор News

Бундеслига иккинчи давраси томошабинларсиз бошланади — расмий қарор

Германиялик мухлислар коронавируснинг янги штамми тарқалиши сабабли 2022 йил бошида стадионларга бора олишмайди.

28 декабрдан бошлаб Германиядаги спорт мусобақаларига томошабинлар киритилмайди. Тегишли қарор ҳукумат йиғилишида қабул қилинди, деб хабар берди Kicker.

COVID-19 нинг янги штамми бўлган омикроннинг тарқалиши сиёсатчиларни катта молиявий йўқотишларга олиб келадиган чораларни кўришга ундади. Жумладан, элит дивизиондаги ҳар бир клуб мухлислар йўқлиги туфайли ҳар учрашувда ўртача икки миллион евро йўқотади. “Бавария” ва “Боруссия Д”нинг йўқотишлари ундан ҳам каттароқ бўлади.

Аввалига йиғилишда стадионларга чекланган миқдордаги мухлисларни киритиш варианти кўриб чиқилди, аммо кейинроқ бу қарор қабул қилинмади. 

Бундеслига биринчи даврасидан сўнг "Бавария" Дортмунднинг "Боруссия"сидан 9 очкога ўзиб кетган ҳолда мусобақа жадвалида ишончли тарзда пешқадамлик қилмоқда.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика