Бундеслига: "Бавария" пешқадамликни мустаҳкамлади, қолганлар эса кутилмаганда очко йўқотишди
04 dec 2017 12:35
News
Бундеслига: "Бавария" пешқадамликни мустаҳкамлади, қолганлар эса кутилмаганда очко йўқотишди
Ушбу турда бир қатор кутилмаган натижалар қайд этилди.
Ўтган ҳафта "Бавария" Мёнхенгладбахда очко йўқотганидан кейин турнир жадвалининг юқори қисмида рақобат анча қайнаганди.
"Бавария" бу турда ўз уйида "Ганновер"ни ишончли тарзда мағлуб этди ва пешқадамликни мустаҳкамлади. Рақобатчилари "Лейпциг", "Шальке" ҳамда иккала "Боруссия"нинг очко йўқотиши натижасида орадаги фарқ яна аввалги ҳолатига қайтди.

Аутсайдер "Кёльн" эса бу турда Гельзеркирхенда дуранг ўйнади. Ҳали ғалаба таъмини татиб кўрмаган "Кёльн" "Шальке" билан учрашувдан кейин бош мураббий Петер Штогерни истеъфога чиқарди.

Бундеслига тўпурари бўлиб турган Роберт Левандовски бу ўйинда ҳам майдонни голсиз тарк этмади.
Польшалик ҳужумчи белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди ва голлари сонини 14тага етказди.

Similar news
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Comments