Latest news

20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  7 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  5 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  11 19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон 0:0 (матнли трансляция)  363 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  6 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  9 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Бундеслига, 4-тур. Превью News

Бундеслига, 4-тур. Превью

Германия чемпионатининг 4-тур ўйинларига бугун старт берилади.


Турни очиб берадиган учрашув немис футболи мухлисларининг диққат марказида.

Бундеслигага қайтган "Ганновер" бугун "HDI Арена"да "Гамбург"ни синовдан ўтказади.

Бу икки жамоанинг қарама-қаршилиги айни пайтда кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда. "Ганновер"нинг муваффақиятли старти жамоанинг иштиёқини янада ошириб юборди. Рақиблар эса ушбу жамоага ҳурмат билан қарашга мажбур бўлишмоқда. Андре Брайтенрайтер "Ганновер"ни жиддия қиёфадаги жамоага айлантирди.
Андре Брайтенрайтер аввалига "Майнц"ни доғда қолдирди. Кейинчалик "Шальке" худди шу услубда мағлуб этилди. Ўтган турда эса жамоанинг мудофаа чизиғи бузилди. "Вольфсбург"га қарши учрашувда жамоа ҳисобда ортга қолаётиб вазиятни ўнглашига тўғри келди. Мағлубиятдан қутилиб қолган "Ганновер"га ғалаба тўпини киритиш учун фурсат етмади.
Шу тариқа жамоа ўзининг ғалабани одимини тўхтатди, аммо мағлубиятсиз серия давом этди.


"Гамбург" учун ҳам дастлабки икки тур омадли бўлди. Аммо ўтган турда "Гамбург" ўз уйида "Лейпциг"га ютқазиб қўйди. "Гамбург" жорий мавсумда меҳмонда ишончли ва самарали тўп тепмоқда. "Кёльн"га қарши ўйиндаги голлар-шоуси бунга яққол мисол бўлади. Кўпчиликни ҳайрон қолиратган жиҳат, ушбу мавсумда "Гамбург" ҳимоядаги ўйинини ҳам тартибга солди. Гисдоль жамоасининг энг асосий муаммоси ҳимоядаги камчиликлар эди. Бу йилдан эса Гисдоль ушбу кемтикни тўлдиришга эришди.

Ганноверда бугун иккита тенг кучли жамоалар куч синашишади.
Ҳимояда тартибли ўйнаётган бу икки жамоа ўртасидаги баҳсда кўплаб голларга гувоҳ бўлмаслигимиз мумкин. Аммо Брайтенрайтер ҳамда Гисдоль қарама-қаршилиги тактик тарафлама анча кескин руҳда ўтиши кутилмоқда.
"Ганновер" мавсумни кўтаринки руҳда давом эттиришга, ўз уйида ғалаба қозонишга уриниши табиий. Мағлубиятсиз серияни давом этаётганига ҳам жамоага қўшимча мотивация бағишлайди.

"Гамбург" эса ўтган турдаги муваффақиятсиз ўйин учун ҳам ўз мухлисларини ишончини оқлашга ҳаракат қилади.

Ушбу жамоаларнинг Бундеслигадаги охирги 6 мавсумидаги ўзаро ўйинларидаги статиктикага назар соладиган бўлсак, унда тенгликни кўришимиз мумкин.

Ўйин бобида ҳам, натижалар ва ўзаро учрашувлардаги статистикада ҳам бу жамоалар деярли тенг кўрсатичка эга.
Ўтказилган сўнгги 12та ўйиндан 5тасида "Ганновер", яна 5тасида "Гамбург" ғалаба қозонган. Қолган иккита беллашувда дуранг қайд этилган.


Эртага эса Бундеслиганинг 4-туридан ўрин олган 6 учрашув бўлиб ўтади.

Турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган "Боруссия" Дортмунд ўз уйида ушбу мавсум ишлари юришмаётган "Кёльн"ни меҳмон қилади. Ўйин жиҳатидан ҳозирги кунда Бундеслигада Петер Бошшга қураётган жамоага тенг келадиган йўқ. "Кёльн" эса ҳимояда жуда кўплаб муаммоларга эга. Бу жамоа ҳимоядаги тартибли ўйини билан ном қозонган. Аммо жорий мавсумда "Кёльн"нинг айнан ҳимоядаги бўшлиқлари  уларга кўп панд бермоқда. "Кёльн" ушбу турда "Боруссия"нинг ҳужумкор ўйини олдида анча қийналиб қолиши аниқ.

Ўтган турда "Хоффенхайм"да меҳмон бўлиб мағлубиятга учраган "Бавария" эндиликда бор аламини "Майнц"дан олишга уриниб кўради.
"Майнц" янги мавсумдаги илк ғалабасини ўтган турда "Байер"га қарши баҳсда қўлга киритди. Ушбу ғалаба "Бавария" билан бўладиган муҳим баҳс олдидан уларга катта ишонч бағишлаши мумкин.

"Лейпциг" эса бу турда Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоаси билан куч синашади.
Ушбу жамоаларнинг ўтган мавсумдаги тўқнашувида битта ғалаба ва бир дуранг қайд этилганди. Ҳозирча "Боруссия" жамоаси Ральф Хаззенхюттль бошчилигилаги "Лейпциг"ни мағлубиятга учратишгани йўқ. Бу гал ушбу ишни амалга ошириб кўришга ҳаракат қилишса ажаб эмас. Аммо "Ред Булл Арена"да "Лейпциг"ни мағлубиятга учратиш ҳозирча фақатгина "Бавария"га насиб қилган.

Яна бир эътиборга молиқ ўйин Штутгартда ўтади. "Вольфсбург" бу турда "Штутгарт" меҳмонига айланади.

Юлиан Нагельсманн бошқарувидаги "Хоффенхайм" эса "Бавария"дан кейин "Герта"ни синовдан ўтказади.
Бу учрашув анча ҳужумкор ва томошабоп ўтиши кутилмоқда. Поль Дардаи ва Юлиан Нагельманн ҳужумкор футбол фалсафасини илгари сурадиган мутахассислар саналишади.
"Бавария" ютган "Хоффенхайм" албатта бу тўқнашувда фаворит ҳисобланади. Аммо "Герта" ўтган мавсумдан буён рақибларига кутилмаган совғаларни тақдим этишаётганини инобатга оладиган бўлсак, бу баҳс "Хоффенхайм" учун осон ўтмаслиги аниқ.
Ўтган мавсумда иккала ўйинда ҳам Нагельсманн Дардани мағлуб этганди. "Герта" бош мураббийининг эса Нагельсманн билан ўзаро ҳисоб-китоби бор.

Бундеслига, 4-тур. Турнир жадвали

15 сентябрь, жума.
"Ганновер" - "Гамбург" (23:30)

16 сентябрь, шанба.
"Вердер" - "Шальке" (18:30)
"Бавария" - "Майнц" (18:30)
"Айнтрахт" - "Аугсбург" (18:30)
"Штутгарт" - "Вольфсбург" (18:30)
"Лейпциг" - "Боруссия" Мёнхенгладбах (21:30)

17 сентябрь, якшанба.
"Хоффенхайм" - "Герта" (16:30)
"Байер" - "Фрайбург" (18:30)
"Боруссия" Дортмунд - "Кёльн" (21:00)

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика