Latest news

15:51Суперлига-2025. 1-тур расмийлари эълон қилинди  1 15:34Паулу Фонсека 9 ойга футболдан четлатилди  2 15:17Матбуот анжумани. Фарҳод Нишонов: "Ишдан кетишдан қўрқмайман, омадсизлик туфайли ютқаздик, терма жамоага коррупция аралашгани йўқ"  7 14:58Луис Энрике "Ливерпул"га имкониятни бой берганидан кейин: "Шу ўйинни такрорласак, кейинги босқичга чиқамиз"  11 14:37"Сўғдиёна" стадиони янги мавсумга шай!  2 14:15Расман: "Ал Ҳилол" асосий ўйинчинларидан бири бир ойга сафдан чиқди ва "Пахтакор"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  9 13:55Болаларга футбол керак, лекин... (ПФЛ қарорига муносабат)  3 13:33Рафинья — 2024 йил бошидан буён ЕЧЛнинг энг самарали ўйинчиси  1 13:10Қизиқ факт. "Пахтакор" 18 йилдан буён ўз майдонида "Ал Ҳилол"га ютқазмаяпти  8 12:476 та жамоа иштирок этадиган ПРО Лига қуръаси қачон бўлиши маълум  3 12:23Нойер "Байер"га қарши баҳсда жароҳат олди  0 12:04"Ньюкасл" футболчиси мавсум охиригача сафдан чиқди  0 11:41"Фенербахче" Моуриньо билан шартномани узайтирмоқчи  3 10:55ПСЖ мураббийи: «Футболдаги натижалар баъзида адолатсиз бўлади»  13 10:27Пау Кубарси ХХI асрда ушбу натижага эришган энг ёш футболчи бўлди  3

Бундеслига, 3-тур: "Гамбург" якка пешқадамга айланадими? News

Бундеслига, 3-тур: "Гамбург" якка пешқадамга айланадими?

Бугун Германия чемпионатининг 3-тур ўйинларига старт берилади.


Мавсумни кўтаринки руҳда бошлаган "Гамбург" жамоаси мусобақа жадвалининг юқори қисмида, пешқадамлар орасида бормоқда. Терма жамоалар учрашувлари туфайли юзага келган қисқа танаффусдан кейин ниҳоят яна чемпионат давом эттирилади. Гисдоль эса бундан хурсанд эканлигини яширмаяпти. "Гамбург" устози фақат танаффус жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотирда. "Гамбург"нинг бу галги рақиби ўтган йилдан буён ҳазиллашмаётган "Лейпциг" бўлади.
Бу жамоа ўтган йили Бундеслигада "Бавария"дан кейин чемпионга айланганди. Жорий мавсум эса улар аввалига "Шальке"га ютқазишди. Ўтган турда эса "Фрайбург"ни ўз уйларида йирик ҳисобда тор-мор келтиришди.
Гамбургга эса Ральф Хаззенхюттль шогирдлари фақат ва фақат ғалабани кўзлаб боришмоқда. Ўтган йилги дебютант жамоанинг бу йилги мақсадлари ҳам минимум ўтган йилги натижаларни қайтариш, яъни мақсад ва вазифалар жиддий. Бу каби мақсадларни кўзлайдиган жамоа эса Бундеслигада "Бавария"дан бошқа исталган жамоа билан тўп тепганда фақат ғалаба ҳақида ўйлашга мажбур.

"Гамбург" мавсумни юз фоизлик натижалар билан бошлагани ва ҳозирча гол ҳам ўтказиб юбормаганини ҳисобга оладиган бўлсак, "Волькспаркштадион"да бизни жуда қизғин ва муросасиз баҳс кутмоқда.

Маркус Гисдоль эса Ральф Хаззенхютлль билан тактик курашда қандай режа ёки совға тайёрлаб қўйгани ҳозирда бутун немис матбуотини қизиқтирмоқда.


Шунингдек, эртага ҳам тур ўйинлари давом эттирилади.
Эътиборга молик учрашувлардан бири "Хоффенхайм" ҳамда "Бавария" жамоалари ўртасида кечади. Юлиан Нагельсманн жамоаси ўз уйида яхши футбол кўрсатади. "Бавария" ўтган мавсумда "Хоффенхайм"га меҳмонда ютқазганди. Бу йил эса ўша ўйин учун ҳам реванш олишни кўзлашлари аниқ.

Андрес Йонкер жамоаси учун бу галги уй ўйини ҳам жуда қийин ўтиши кутилмоқда. "Вольфсбург" бу сафар қуйи Бундеслигадан қайтган ва йўқотишларсиз кетаётган "Ганновер"ни қабул қилади.
Андре Брайтенрайтер бошчилиқ қилаётган "Ганновер" кутилмаганда барчани лол қолдиришда давом этмоқда.

Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси Петер Бош қўл остида йўқолиб қолаётгани йўқ ва жамоа ўйин бобида ҳам, натижа жиҳатидан ҳам ҳозирча илиқ таассурот қолдирмоқда. Уларни бу турдаги рақиби эса ўтган гал "Лейпциг"дан "тарсаки" қабул қилиб олган "Фрайбург" бўлади. Ушбу жамоалар 2010 йилдан буён тўқнаш келади ва ўтказилган 12 учрашувнинг барчасида "Боруссия" ғалаба қозонган.
"Фрайбург" эса ушбу нохуш анъанага чек қўйишга уриниб кўришини аниқ.



"Герта" - "Вердер" учрашувида тарихий воқеа руй беради. Бундеслигада илк бор аёл бош ҳакам ишлайди. Бибиана Штайнхаус ўйинни бошқариб боради




Бундеслига, 3-тур.

8 сентябрь, жума.
"Гамбург" - "Лейпциг" (23:30)


9 сентябрь, шанба.
"Майнц" - "Байер" (18:30)
"Аугсбург" - "Кёльн" (18:30)
"Боруссия Мёнхенгладбах" - "Айнтрахт" (18:30)
"Фрайбург" - "Боруссия Дортмунд" (18:30)
"Вольфсбург" - "Ганновер" (18:30)
"Хоффенхайм" - "Бавария" (21:30)

10 сентябрь, якшанба.
"Герта" - "Вердер" (18:30)
"Шальке" - "Штутгарт" (21:00)


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика