Latest news

00:45"Рома" - "Монца"  24 00:10Туркча "Эл Классико". "Галатасарой" ва "Фенербахче" муроса кўчасини танлади  6 23:43"Сити" ёзда 7 нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  5 23:19Ишчиларни камайтираётган МЮ энди ходимлар учун бепул тушликларни ҳам бекор қилмоқчи  7 22:56Назорат учрашуви. "Қизилқум" Россия клубини мағлуб этди  1 22:09Назорат учрашуви. "Насаф" Москванинг "Спартак" жамоасига ютқазди  8 21:29Ёзда 250 кишини ишдан ҳайдаган МЮ яна 150-200 ходим ишсиз қолишини эълон қилди  12 20:54Назорат учрашуви. "Локомотив" Грузия клубини таслим қилди, 15 ёшли боланинг голи ғалабага сабаб бўлди  4 20:12"Арсенал" "Реал" юлдузи учун 85 млн евро тўлашга тайёр  5 19:45Доку "Ливерпуль" билан ўйинда АПЛ рекордини ўрнатди  7 19:19Яна бир топ-клуб Антонига қизиқмоқда  3 18:57"Барселона" Рокени сотади. Шартнома шартлари маълум  3 18:30Владимир Бубанья: "Андижон"дан кетиш? Футболда учраб туради. "Хоразм" Суперлигада барқарор жамоа бўла олади"  4 18:09Расман: Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси Осиё кубоги-2031 ни биргаликда ўтказиш борасида ОФКга таклиф юборди  49 17:40"Манчестер Сити"да ўйнаш осон" — Нико Гонсалес  3

Бундеслига: 1-давра якунлари ҳақида News

Бундеслига: 1-давра якунлари ҳақида

Германия чемпионатининг биринчи давра ўйинларига ўтган ҳақтада якун ясалди.

Шу тариқа жамоалар 1 ойлик қишки танаффусга чиқиб кетишди. Ўтган 17 тур мобайнида турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси атиги 1 мағлубият ва 3 дуранг қайд этди. Люсьен Фавр жамоаси қолган 13 учрашувда рақибларидан устунликка эришди. Мавсумни муваффақиятсиз бошлаган, аммо давранинг иккинчи қисмида ўз ўйинини топишга улгурган "Бавария" 36 очко тўплаган ҳолда биринчи даврани иккинчи поғонада якунлади. Кучли-учликни эса бошқа бир "Боруссия" якунлаб берди. Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоаси Дортмунддан 9, "Бавария"дан 3 очко кам жамғарган ҳолда учинчи поғонани банд этмоқда. "Лейпциг" эса ЕЧЛ йўлланма берувчи охирги ўринда бормоқда. "Вольфсбург" ва "Айнтрахт" эса биринчи даврани еврокубокларга йўлланма берадиган ҳудудда якунлади.

Чемпионатда атиги иккитадан ғалаба қозонган "Нюрнберг" ва "Ганновер" эса 11 очкодан жамғариб энг пастки ўринларни банд этиб туришибди. Плей-офф ҳудудидан эса "Штутгарт" жамоаси ўрин олган.


Қизиқ факт:
Энг кам гол ўтказган жамоа - "Лейпциг" (-17)
* Энг кўп гол ўтказган жамоа - "Нюрнберг" (-38)
* Энг кўп гол урган жамоа - "Боруссия" Дортмунд (44)
* Энг кам гол урган жамоа - "Штутгарт" (12)
* Энг кўп ғалаба қозонган жамоа - "Боруссия" Дортмунд (13)
* Энг кам ғалаба қозонган жамоа - "Ганновер", "Нюрнберг" (2)
* Энг кўп дуранг қайд этган жамоа - "Хоффенхайм" (7)


Бундеслига тўпурарлари - Лука Йович ("Айнтрахт") ва Пако Алькасер ("Боруссия" Дортмунд) - 12


Бундеслиганинг энг яхши ассистенти - Себастьян Халлер ("Айнтрахт") - 8 узатма


Энг кўп қуруқ ўйин ўтказган дарвозабон - Петер Гулаши ("Лейпциг") - 7 қуруқ ўйин


Бундеслига биринчи даврасидан кейинги турнир жадвали


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика