Latest news

23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  961 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  15 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  6 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  11

Бундеслига: 1-давра якунлари ҳақида News

Бундеслига: 1-давра якунлари ҳақида

Германия чемпионатининг 17-тури доирасидаги барча ўйинлар якунланди.

Шу билан Германия Бундеслигаси бир ойлик танаффусга чиқди.

Кутилганидек "Бавария" биринчи даврани пешқадам сифатида якунлади ва қишки чемпионга айланди.

Доменико Тедеско қўл остидаги "Шальке" эса биринчи давранинг иккинчи қисмини ажойиб темпда ўтказди ва даврани иккинчи ўринда тугатди.
28 очкодан тўплаган бир йўла тўрт жамоа - "Боруссия" Д, "Байер", "Лейпциг" ҳамда "Боруссия" М эса 3-6 ўринларни бўлишиб туришибди.

Ўтган мавсумни кўтаринки руҳда ўтказган "Хоффенхайм" учун эса мавсумнинг дастлабки қисми кўнгилдагидек кечмади.
Бундеслига бронза медалларига эга чиққан жамоа жорий мавсумнинг биринчи даврасини 7-поғонада якунлади.

"Хоффенхайм"да барқарорлик йўқолган. Юлиан Нагельсманн танаффусда айнан шу муаммо устида бош қотирса керак.

Ўтган мавсумга нисбатан кўтарилишга эришган жамоалар рўйхатига "Байер", "Боруссия" Мёнхенгладбах ҳамда "Шальке"ни алоҳида қўшиш мумкин.

Хайко Херлихх "доришунослар"ни қаддини кўтаришида муҳим ролни бажарди. "Байер" биринчи давра ўртасига келиб натижаларини кескин яхшилади ва натижада биринчи даврани "кучли тўртталик"да тугатди.

Биринчи давранинг энг яхши мутахассиси ҳақида гап кетадиган бўлса, унда "Шальке" бош мураббийи Доменико Тедескони айтиш мумкин. Тедеско "Шальке"ни қисқа вақт ичида қайтадан шакллантира олди. Жамоанинг нафақат ўйини, балки натижаси ҳам кескин яхшиланди. Ўтган йили "йўқолиб" қолган гельзеркирхенликлар айни пайтда назарий жиҳатдан "Бавария"га чемпионлик учун рақобат қилиши мумкин бўлган энг яқин рақиб бўлиб турибди. Бу албатта Доменико Тедесконинг хизматлари.


Биринчи давранинг энг кутилмаган воқеаси, сенсацияси бу сўзсиз - "Кёльн" қайд этган натижалар. Жамоа фақатгина биринчи давра якунига келиб мавсумдаги дастлабки ғалабасини нишонлади.


Тўпурарлар рўйхати


Бундеслигада энг яхши ассистент (9та голли пас) бўлиб турган Филипп Макс 


Турнир жадвали


Бундеслига. 1-давра рамзий терма жамоаси:

Дарвозабон: Свен Ульрайх ("Бавария")

Ҳимоячилар: Филипп Макс ("Аугсбург"), Налдо ("Шальке"), Хуммельс ("Бавария"), Марсель Халстенберг ("Лейпциг")

Ярим ҳимоячилар: Максимилиан Филипп ("Боруссия" Д), Наби Кейта ("Лейпциг"),  Даниель Калиджури ("Шальке"), Леон Бейли ("Байер")

Ҳужумчилар: Роберт Левандовски ("Бавария"), Марк Ут ("Хоффенхайм")

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика