Latest news

21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  20 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  1 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  6 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  6 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  2 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  4 17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  1 17:47Сергей Лушчан "Навбаҳор"ни тарк этдими?  18 17:40Экитике: "Ливерпуль" мен учун қанча тўлагани қизиқ эмас"  2 17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  11 16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  1 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  2

Бум! "Сурхон" янги ва бақувват ҳомий топди News

Бум! "Сурхон" янги ва бақувват ҳомий топди

"Сурхон" айни пайтда Суперлигада қолиш учун ҳаракат қилаётганидан хабарингиз бор.

Умуман олганда, Термиз клуби сўнгги 2 мавсумни аутсайдерлар зонаси атрофида ўтказди. Бу йил жамоанинг қуйи лигага равона бўлишини кутганлар талайгина эди. Бироқ, "Сурхон" олдинда турган 3 ўйиндан бирини ютса, элитадаги ўрнини кафолатлайди. Майли, бу ўз йўлига...

Championat.asia'да термизлик мухлислар учун ажойиб хушхабар бор. "Сурхон" ўзига янги ва бақувват ҳомий топди. Гап "ERIELL Group" халқаро нефт-газ компанияси ҳақида бормоқда. Маълум бўлишича, томонлар ўртасида оғзаки келишувга эришилган. 

Компания аллақачон Термизда жамоа учун замонавий база қуриш борасида амалий ишларни бошлаб юборди. "ERIELL Group" декабрь ойининг охирида "Сурхон"ни расман қабул қилиб олади. Championat.asia'га маълум бўлишича, компания раҳбарияти Ўзбекистоннинг жанубида янги гранд жамоани тузмоқчи. Бунинг учун 2-3 йил талаб қилинади. Шу мақсадда келаси йил Термизга испаниялик мураббий олиб келиниши айтилмоқда.

Энди "ERIELL Group" ҳақида қисқача. Бу Россия Федерацияси, Марказий Осиё, яқин Шарқдаги нефт ва газ соҳасидаги етакчи компанияларга қудуқларни қуриш ҳамда капитал таъмирлаш хизматларини кўрсатувчи халқаро нефт-газ компанияси. "ERIELL Holding" бошқарув кенгашининг раиси Бахтиёр Фозилов ҳисобланади. 

У 2018 йилдан Ўзбекистонда хоккей ривожланишига ҳомийлик қилаётган эди. "ERIELL Group", шунингдек, "Спартак" (Москва) хоккей клубининг бош ҳомийси ва КХЛнинг расмий ҳамкори ҳисобланади.

Хуллас, Термиз клуби тез орада кескин кучайтирилиши кутилмоқда. Айтганча, янги ҳомий тўғрисидаги гапларни "Сурхон" мутасаддиси ҳам тасдиқлади. Воқеалар ривожини эса кузатамиз.

Суперлига. "Сурхон" — "Насаф" учрашуви ҳақида 11 факт

Author :
Rating: +47   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика