Latest news

07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  0 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  6 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  5 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  37

БУМ! Роналду YouTube'да канал очди ва рекорд қўйди News

БУМ! Роналду YouTube'да канал очди ва рекорд қўйди

Португалия терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду YouTube видеосервисида канал очганини эълон қилди.

Эътиборлиси, у 1 миллион кишини платформада энг тез йиққан шахс сифатида тарихдан жой олди. Бу учун унга 1 соат етарли бўлди. Аввалги рекорд K-Pop қўшиқчиси Женни Кимга тегишли бўлиб, у ўзининг бир миллионинчи обуначисига эга бўлиш учун 7 соат вақт сарфлаган.

Роналдунинг канали июль ойида рўйхатдан ўтган, бироқ биринчи видео чоршанба куни чоп этилган.

"Кутишга барҳам берамиз! Ниҳоят, менинг YouTube каналим бор! Обуна бўлинг ва бу янги саёҳатда менга қўшилинг", – деб ёзди Криштиану ижтимоий тармоқларда.

Роналду беш карра “Олтин тўп" соҳиби, беш карра Чемпионлар Лигаси ғолиби саналади. Шунингдек, у Португалия терма жамоаси билан биргаликда Европа чемпионати (2016) ва Миллатлар Лигаси (2018/19) мусобақаларида зафар қучган.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика