Latest news

00:15Камолиддин Тожиев: "Таркибимизда 20та асосий футболчи бор. Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди"  0 23:55Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Коняспор"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  48 23:31Самвел Бабаян: "Бугунги баҳсда 60 фоиз ўз даражамизни кўрсатдик"  12 23:10Суперлига. "Андижон" – "Сўғдиёна" 4:0   0 22:52Асенсио "Хетафе"га қарши ўйнамайди  2 22:28Деку: "Ньюкасл" - қийин рақиб"  14 22:12Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"  8 21:57Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"  3 21:44Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда"  4 21:35Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0   0 20:56Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  97 20:42Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди  50 20:02"Ўйин куни" — "Нефтчи" клуби билан бирга   5 19:57Суперлига. "Бухоро" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  40 19:42"Ливерпуль" "Манчестер Юнайтед" билан "Аякс" истеъдоди учун курашади  0

Суперлига. Бугунги учрашувларда кимнинг имконияти юқори? News

Суперлига. Бугунги учрашувларда кимнинг имконияти юқори?

Бугун суперлиганинг 4-тур қолган учрашувлари бўлиб ўтади.

Ушбу турда Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ўз уйида Бухоронинг “Бухоро” клубини қабул қилса, Қаршида “Насаф” Бекободнинг “Металлург” жамоаси билан баҳс олиб боради. Ушбу учрашувлар олдидан жамоаларнинг имкониятларини ҳисоблаб чиқамиз.


"Бунёдкор" - "Бухоро"



Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Фарғонада “Нефтчи” меҳмони бўлди ва Хуршид Ғиёсовнинг ягона голи эвазига сафардан 3 очко билан ортга қайтди. Бу йилги суперлига баҳслари барча жамоалар учун қийин кечмоқда. Ўйинларда кутилмаган натижалар қайд этилмоқда. Бухоронинг “Бухоро” жамоаси ҳам Тошкентга шунчаки ўйин ўтказиш учун ташриф буюрмайди. “Бухоро” пойтахтдан камида дуранг билан уйга қайтишни мақсад қилган бўлса ажабмас. Шунинг учун ҳам бугунги баҳсда “Бунёдкор” жамоасига осон бўлмаслиги аниқ. Ўтган турда бухороликлар ўз уйида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини қабул қилиб йирик ҳисобда ғалаба қозонганди.Ушбу ғалаба шукуҳи уларга бугунги учрашувда бироз бўлсада куч бериши табиий. “Бунёдкор” – “Бухоро” жамоалари ўзаро йигирма маротаба тўқнаш келишган. Шулардан 16 учрашувда “Бунёдкор” ғалаба қозонган бўлса бир маротаба “Бухоро” жамоасининг қўли баланд келган. 3 маротаба томонлар муроса йўлини танлашган. “Бунёдкор” ўз уйида “Бухоро” жамоасига қарши 10та учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган. “Бухоро” Тошкентдаги ўйинда бирор маротаба ҳам “қалдирғочлар” дарвозасини ишғол қила олмаган. Бугунги баҳсда “Бунёдкор” жамоасининг имкониятлари “Бухоро”га қараганда нисбатан кўпроқ.



Имконият: 40/30/30



“Насаф” – “Металлург”



Ушбу турда Қаршининг “Насаф” жамоаси ўз уйида Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қилади. “Аждарлар” мусобақа жадвалида “Навбаҳор” билан бир хил 7 очко жамғарган ҳолда карвонбошилик қилмоқда. Бекободликлар эка “Насаф”дан 2 очко ортда бормоқда. Агарда бугунги баҳсда “Металлург” ғалаба қозонадиган бўлса ҳозирги ҳолатини яхшилаб олиши мумкин. Аксинча бўладиган бўлса “Металлург” қуйи поғонага тушиб кетиши мумкин. Шунинг учун ҳам бугун бекободликлар Қаршида кучли рақибга қарши муносиб ўйин кўрсатишга тўғри келади. “Насаф” жамоаси мусобақа жадвалида ўз ўрнини сақлаб қолиш учун кураш олиб боради. Ушбу жамоалар ўзаро 40 маротаба тўқнаш келишган. 26 ўйинда қаршиликлар ғалаба қозонган бўлса, тўртта ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Қолган 10 учрашувда “Металлург” ғолиб бўлган. Бундан аввалги турда “Насаф” сафарда “Қизилқум” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этишга эришганди. “Металлург” эса ўз уйида “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилиб, Суҳроб Нуруллоевнинг киритган ягона голи эвазига ғалабани тантана қилган. Бугунги ўйинда “Насаф” жамоасининг имкониятлари рақибларига қараганда бироз кўпроқ. “Насаф” ўзаро ўйинда ўз уйида “Металлург”га бир маротаба мағлубиятга учраган.


Имконият: 40/30/30


Author :
Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика