Latest news

10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  0 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  4 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  8 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  39 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  24

Бугунги тур имкониятлари News

Бугунги тур имкониятлари

Авваллари "Трактор" қаршиликлар учун жуда ноқулай рақиб ҳисобланарди.
Тўғри, "Насаф" мезбонлигида ўтадиган ўйинларда улар ғалаба қозониб келганлар. Аммо Тошкентда жамоа жуда қийналарди. Ҳозирги пайтда худди шундай "Металлург" Рўзиқул Бердиев жамоаси учун ноқулай рақиб. Тўғри, бугунга келиб "Металлург" мағлубият исканжасига тушиб қолди. "Пахтакор" билан ўйиндан келиб чиқсак, жамоа ёмон ўйнамади, фақат якуний зарбани бера олмаяпти. 2014 йил Қаршида дуранг натижа қайд этилган эди, аммо Бекободда 2:0 ҳисобида "аждарлар" устун келганлар.

Бу ўйин қизиқарли кечиши аниқ, агар "Насаф" биринчи гол уриб олса ҳисоб йириклашиб кетиши ҳам мумкин.



"Насаф" (Қарши) - "Металлург" (Тошкент)
15 май. Қарши. "Марказий" стадион. 19:00.
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), В. Лушин (Гулистон), Р. Нугманов (Тошкент), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

Имкониятлар: 50:50%


"Бунёдкор"дан бугунга келиб омад очиқчасига юз ўгиряпти. Жамоа ёмон ўйнаяпти деб айтиб бўлмайди. Аммо "Локомотив" каби аниқ таркиб йўқ. Ҳар сафар Лушан камида икки нафар футболчини алмаштиряпти. Жамоа ОЧЛ билан қўшиб ҳисоблаганда 14та ўйинда ўзининг асосий таркибини тузиб ололмади. "Машъал"да эса аксинча, ҳамма ўз нуқтасидан муқим ўрин олган. Бу гапни факт билан келтирсак. "Машъал"да ҳозиргача 8 нафар футболчи олий лиганинг барча турларида ҳаракат қилди. "Бунёдкор"да Рашидов ва Ҳамдамов 7тадан ўйинда майдонга тушган. Сардор 3та ўйинда захирадан майдонга чиққан, Достон эса бор-йўғи учта ўйинни тўлиқ ўтказган. "Машъал"даги ўртача дақиқа 82 дақиқани ташкил этган бўлса, "Бунёдкор"да 8та ўйин 55 дақиқани ташкил этди. Ўйин амалиётининг футболда ўрни катта. Буларни барчасини ва "Бунёдкор"нинг мезбонлигини инобатга олган ҳолда имкониятларни 50:50% баҳоладик.



"Бунёдкор" (Тошкент) - "Машъал" (Муборак)
15 май. "Бунёдкор" стадиони. 18:30.
Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Р. Толибжонов (Фарғона)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

Имкониятлар: 50:50%
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика