Latest news

12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  0 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  4 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  1 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  1 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  4 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  4 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  14 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  9 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  22

Бугунги кун машғулотларида Шомуродов ва Ҳамробеков иштирок этмадилар News

Бугунги кун машғулотларида Шомуродов ва Ҳамробеков иштирок этмадилар

КХДР терма жамоасига қарши гуруҳдаги муҳим ўйинга тайёргарлик кўраётган вакилларимиз бугун соат 16:30да ўз машғулотларини бошладилар.

Аввалги кунги машғулотларга солиштирганда бешта ўзгариш бўлди. Бу, Одил Ҳамробеков ва Илҳом Шомуродов МТЖ йиғинини муддатидан аввал якунлаганлиги ва Аҳмедов, Денисов ҳамда Турсуновни сафни тўлдирганликларидир.

Бугун Турсунов умумий гуруҳда шуғулланди. РПЛда ўз жамоалари билан турнир пешқадамларига қарши ўйинларда қатнашган Аҳмедов ва Денисов якка тартибда стадион залида машғулот ўтказишди.

Егор Кримец эса умумий гуруҳга қўшилди. Анзур Исмоилов эса кечадан бошлаб гуруҳ машғулотларида иштирок этаётган эди. Александр Лобанов ва Игнатий Нестеров асосий дарвозабонлар ролида машғулот ўтказдилар.

КХДР билан бўлиб ўтадиган ўйин учун барча бирдек тайёр. Ҳеч бир футболчимизни жароҳатлар безовта қилмаяпти. 

Эртанги ўйин олди расмий машғулотлар "Пахтакор" Марказий стадионида бўлиб ўтади. 




Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика