Latest news

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  3 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  16 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

Бугун ёки ҳеч қачон! News

Бугун ёки ҳеч қачон!

Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг U-23 Осиё чемпионатидаги тақдирига ойдинлик киритилади.

Биринчи турда Қатардан минимал ҳисобда енгилган Равшан Ҳайдаров шогирдларини ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди. Аксига олиб, рақиб олдинги турни кўтаринки  кайфиятда ўтказган ва Уммонни йирик ҳисоб (3:0)да таслим этган мезбонлар Хитой U-23 терма жамоаси.

Мезбонлар уммонликларга қарши беллашувда анча ҳотирдам ва ишонч билан тўп тепишди. Мусобақа олдидан асосий юлдузлардан бўлиши тахмин қилинган беш ўйинчидан бири деб таърифланган Вей Шихао (7-рақам) ўша куни ўзини кўрсатди. Ҳисоб йирик кўринишга келганидан кейин бош мураббий асосий етакчисини 66 дақиқада захирага олди ва бу орқали бизга қарши баҳс олдидан дам берди деса ҳам бўлади. Бугун ҳамюртларимизга Қатарга қарши ўйиндан ҳам қийин бўлади, хитойликлар араблардан кўра кучлироқдек кўринмоқда.



Хитой ўз йўлига, биз ўз жамоамиз ҳақида ўйлашимиз зарур. Зеро, Қатарга қарши терма жамоамиз ўйнамади десак ҳам бўлади. Унда мураббий "имзоси" умуман кўринмади. Жуда ғалати ўйин, ҳеч қандай жозиба кўринмади. Бугун эса бунинг аксини кўришни жуда ҳам истардик.

Ўтган ўйинда Дилшод Ҳамроев дарвозани яхши қўриқлади. Акром Комилов жароҳат олгач, ўрнига Дониёр Нарзуллаев тушди ва ўнг қанот ҳимояга ўтди. Унгача ўнгда ўйнаган Ҳожиакбар Алижонов эса чапга ўтди. Тан олиш керак, чап ҳимоя Алижоновнинг жойи эмас экан. Ўша ўзгаришни кўриб миллий терма жамоада Самвел Бабаян Акмал Шораҳмедовни чапга олиб, Даврон Ҳошимовни ўнгга туширган вазият кўз ўнгимдан ўтди. Бу хато эди. Ваҳоланки, ҳудди шу терма жамоамизнинг ўтган йилги ўртоқлик учрашувларида чап қанот ҳимоясида Акром Комилов йўқ бўлган пайтларда "Нефтчи" аъзоси Абдужамол Исроилов яхши ҳаракат қилган эди. ЎФФ расмий сайти Акромнинг бугунги беллашувда иштирок этиши сўроқ остидалигини маълум қилди. Шахсан мен Акром бўлмаса, унда чап қанотда айнан Абдужамолни кўришни хоҳлардим. Ўнг қанот ҳимояда эса Дониёр Нарзуллаев тушса маъқулдек. Олдинги сафар "Насаф" аъзоси захирадан тушгач бир неча бор рақиб жарима майдончаси ичига яхши тўп узатишларни амалга оширди. Бу борада у Алижоновдан кўра фойдалироқ бўлиши турган гап.


Таянч ярим ҳимоясида яна Ҳамробеков ва Ғаниев жуфтлигини кўрсак керак. Шу ўринда, Азиз Ғаниевдан ишончлироқ ҳаракат қилишини сўраб қолган бўлардик. "Насаф"да у ажойиб мавсумни ўтказди, лекин Қатар билан жуда қўпол хатоларга йўл қўйди.

Ана энди энг асосий муаммоларимиздан бири ҳақида тўхталмоқчиман. Биринчи турда Жавоҳир Сиддиқов ҳужумчи ортида ҳаракат қилди ва ёмон таассурот қолдирди. У ҳужумларни якунловчи нуқтага қўйилди, аслида эса Жавоҳир ҳужумларни бошлаб берувчи ёки кескинлаштирувчи нуқтада фойдалироқ эканлигини биламиз. Унинг эгилувчан, тез ва майдонни яхши кўриши ҳужумчи ортида эмас, майдон марказида кўпроқ фойда келтирган бўларди менимча. Сиддиқов ҳужумларни якунлаши эмас, уларни бошлаб бериши ва бошқариши керак. Шу сабаб унинг жойи марказда. Шу ўринда, қанотларда ўйнаган вингерларимиз Ҳамдамов ва Яхшибоев, шунингдек Сиддиқовга ҳам айтар гапимиз бор: "Рақибларни ортга ҳаракатланиб алдаш ҳеч қачон олқишланмайди. Сабаби, ҳимояланаётган ўйинчи шундоқ ҳам орқага кетаётган рақибини ортиқча таъқиб этмайди. Сен олдинга интилган ҳолда ҳимоячини ортда қолдирсанг ўшандагина олқишларга сазовор бўласан". Лекин, ўтган турда кўрдик-ки, жуда кўп ҳолларда йигитлар тўпни олиш билан олдинга эмас, орқага ҳаракатлана бошлашди, рақибларни ҳам орқага юриб йўлига алдагандек бўлишди. Умид қиламизки, бугун ўша хатолар бартараф этилади. Яна бир жиҳат, агар бугун Бобир Абдихолиқовни майдонда кўрсак уни қанотда вингер сифатида кўришни истамаган бўлардик. Бобир хоҳ асосий таркибда, хоҳ захирадан тушсин ундан вингер сифатида эмас, ҳужумчи сифатида фойдаланиш кўпроқ самара берган бўларди назаримда.



Жуда яхши таркибга эга бўлган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Қатарга қарши жуда ёмон ўйнади. Бугун улардан ҳужумкор, чиройли, ишончли ва кескин ўйин кутамиз. Зеро, барчамиз сизни танқид қилишни эмас, олқишлашни хоҳлаймиз. Мухлислар ҳам мағлуб бўлишингизни-ю, кейин сизларни бўралатиб ҳақоратлашни тилашмайди. Улар ҳам чиройли ғалабадан кейин сизни олқишлашни, ота-онангизга раҳматлар айтишни хоҳлашади. Бу терма жамоамиз учун бугун гуруҳдаги энг муҳим учрашув. Ушбу мусобақадан кейин бу жамоа тарқатиб юборилади, кейинги U-23 Осиё чемпионатига янги таркиб тузилади. Демак, бугун ёки ҳеч қачон.

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика