Latest news

16:09"Арсенал"нинг янги мавсумдаги сардори ким бўлади?  1 15:33"Барса" Рэшфордни рўйхатдан ўтказди. МЮдан ижарага олинган ҳужумчи 1-турда "Мальорка" билан ўйнаши мумкин  5 15:02МЮ 115 млн фунтлик трансфердан воз кечди  4 14:31"Галатасарой" Эдерсоннинг трансфери бўйича "Ман Сити" билан расмий музокараларни бошлади  3 14:00Игорь Шквирин: "Бизга хорижлик мураббий керакми-йўқми? Қарорни ҳозир қабул қилиш лозим. Кападзеда тажриба кам, аммо..."  25 13:30Суперлига. "Нефтчи" учун Наманган — "қўрқинчли" маконми?  9 13:16"Рома" Конени "Интер"га сотмайди. Гасперини хавбекка умид қилмоқда  0 12:45Лёвдан рад жавобини олган Ўзбекистон УЕФА кубогини қўлга киритган мураббийга таклиф билан чиқди  76 12:32Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасида қолиши керакми? Алишер Никимбаевнинг фикри  20 12:01"Пахтакор" "Сўғдиёна"ни қийинчиликсиз мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 11:40"Бавария" Симонсни сотиб олмоқчи  0 11:05Павар Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 10:41Люпчо Дориев "Пахтакор"га қарши ўйин, голсиз серияси ва нега 14-рақамни ёқтириши ҳақида гапирди  2 10:18Превью. Мусобақа етакчиси чемпионат аутсайдерига қарши баҳсида ким ғолиб бўлади?  7 09:47Аморим "Спортинг"даги шогирдини МЮга олиб келмоқчи  3

Бугун “Халқлар Дўстлиги” Кубоги старт олади News

Бугун “Халқлар Дўстлиги” Кубоги старт олади

Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор Республикада жойлашган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида “Халқлар Дўстлиги“ Кубоги бўлиб ўтади.

Бугун старт оладиган мусобақада 16та жамоа қатнашади. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фаолият кўрсатадиган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларидан ташкил топган жамоалар иштирок этади. Республика Халқ таълим вазирлиги, “Сен ёлғиз эмассан” болалар жамоат фонди, Ўзбекистон футбол федерацияси, “Оқ-тепа” ва "Локомотив" футбол клуби билан ҳамкорликда ўтказилаётган мазкур турнирда 13-18 ёшли болалар қатнашади. Тўрт кун давом этадиган мусобақанинг барча ўйинлари “Оқ-тепа” майдонида бўлиб ўтади. Иштирокчилар 4 гуруҳга 4тадан ажратилган. Бугун очилиш маросими ва 15:00дан бошлаб гуруҳ учрашувлари старт олса, эрта-индин гуруҳ босқичининг қолган ўйинлари ўтказилади. Индинга тушдан сўнг чорак финал, 8 ноябрь куни эса, ярим финал ҳамда финал ўйинлари ташкил қилинади. Ўйинларнинг ҳар бир бўлими 20 дақиқадан иборат бўлади.
 
Иштирокчилар: Тошкент шаҳри (3та), Тошкент вилояти (2та), Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий вилояти, Хоразм вилояти, Сурхондарё вилояти, Қашқадарё вилояти, Сирдарё вилояти, Жиззах вилояти, Андижон ва Наманган бирлашган жамоаси, Фарғона вилояти, Самарқанд вилояти, Бухоро вилояти.
 
Сайтимиз мазкур турнирни ҳар куни ёритиб боришни режалаштирган. Қизиқувчилар, бугун тушдан бошлаб, кейинги уч кун давомида эрталаб 09:00дан кечгача ўзининг бўш вақтига қараб, “Оқ-тепа” майдонига ташриф буюришлари ва турнирни кузатишлари мумкин.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика