Latest news

08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  0 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  0 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  2 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  14 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  5 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  45 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  4 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  6 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов: «Бухоро» ўз стадионида ўйнаши керак» News

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов: «Бухоро» ўз стадионида ўйнаши керак»

Сўнгги кунлар интернет сайтлари, ижтимоий тармоқларда «Бухоро» футбол клуби ўз стадиони тайёр бўлгунига қадар уй учрашувларини Тошкентда ўтказади» мазмунидаги хабарлар кенг тарқалди.

Хабарингиз бор, 2024 йилда Бухоро минтақавий футбол академиясига қарашли ўйингоҳда кенг кўламдаги реконструкция ишлари амалга оширилиб, «Бухоро» истисно тариқасида Про лиганинг 1 та учрашувини мазкур ўйингоҳда ўтказган эди.

Ҳозирда стадионни Суперлига талабига мос ҳолга келтириш ишлари бажарилмоқда. 

Кеча вилоят ҳокими Ботир Зарипов ўйингоҳда бўлиб, мазкур аренада расмий учрашувларни ўтказиш бўйича мавжуд муаммолар билан қизиқди.

Ўйингоҳни Суперлига даражасида тайёрлаш, бунинг учун ПФЛ мутахассислари билан келишган ҳолда иш олиб бориш бўйича зарур вазифаларни белгилади. Бу борада мутасаддиларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берди.

«Қўйилаётган талабларни бажариш учун вақтимиз ҳам, имкониятимиз ҳам бор. Мақсад битта – «Бухоро» жамоаси ўз стадионида ўйнаши керак. Бухоролик мухлисларнинг истаги ҳам шу ва буни биз, албатта бажарамиз», — деди Ботир Зарипов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика