Latest news

02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  5 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2

Бугун "Шўртан" ўртоқлик учрашуви ўтказади, жамоада Марадона шуғулланяпти News

Бугун "Шўртан" ўртоқлик учрашуви ўтказади, жамоада Марадона шуғулланяпти

Олий лиганинг иккинчи даврасига тайёргарликни Тошкентда давом эттираётган "Шўртан"га янги футболчи келди.

Шу пайтгача "Машъал" сафида тўп тепиб келган ҳужумчи Марадона Сафаров айни кунларда ғузорликлар таркибида шуғулланмоқда. "Шўртан" 22 июль куни биринчи лига вакили "НБУ-Осиё"га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. 

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, бугун жамоа "Локомотив" ўринбосарларига қарши ТТЙМИ стадионида навбатдаги назорат баҳсини ўтказади. Ўйин 18:00да бошланади. Жамоага янги қўшилган Марадона Сафаров ҳақида тўхталадиган бўлсак, мубораклик ҳужумчи "Машъал" тарбияланувчиси ҳисобланади. У биринчи даврада "газчилар" сафида тўртта ўйинда майдонга тушиб, ҳали гол ура олмади. 

Агар ҳужумчи иккинчи даврани "Шўртан" таркибида ўтказса, балки гол уриши мумкин. 


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика