Latest news

21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  30 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  8 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   7 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  8 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4

Бугун Шомуродовнинг ўрнида кимни кўрамиз? News

Бугун Шомуродовнинг ўрнида кимни кўрамиз?

Ўзбекистон терма жамоаси бугун Осиё Кубогидаги юришини бошлайди. Таркибимизда йўқотишлар ҳақида маълум қилганмиз.
Элдор Шомуродовнинг жароҳати Катанец ва терма жамоанинг бўлажак режаларига истаймизми ёки йўқ таъсир қилади.

Шомуродов муҳим фигура, терма жамоани ўйини бевосита унинг атрофида қурилган. У нафақат соф ҳужумчи бўлиш билан бирга ўйин давомида функциясини ўзгартириши, қанотларда, ҳужумчи ортида, эркин футболчи сифатида ўзи билан бир нечта футболчини олиб юради. Табиийки, Элдордаги бу ҳислат муҳим фактор ҳисобланади. Хўш, унинг ўрнига асосий таркибда ким майдонга тушади?

Асосий номзод Остон Ўрунов - Остоннинг индивидуал сифатлари, борган сари Катанецнинг муҳим фигурасига айланиб бораётгани бунга сабаб, деб ўйлайман. Жисмонан бақувват, яхши техникага эга ва ҳужумни якунлаш хусусиятига эга. Остон ҳужумчи бўлмасада бу йил барча мусобақаларда аксарият ҳужумчилардан кўп тўп киритди, 10дан ошиқ гол урди. Юқорида айтганимдек, Ўмон билан ўйинда Остон чизиғига жойлашди. Осиё кубогининг илк ўйинида ҳам Ўмон билан учрашувдаги тактик-услубни кўрсак ажабланмайман. Остон миллий терма жамоада биринчи, асосий план футболчиси. Уни захирада қолдириб, "Б" план учун сақлаб қўйишдан фойда йўқ.

Остон Ўруновнинг асосий таркибда Шомуродовнинг ўрнида майдонга тушиш эҳтимоли: 70/30

Игорь Сергеев  - Ўзбекистон терма жамоаси исталган рақиб билан 3та марказий ҳимоячи тактикасидан воз кечмаслигини биламан. Сергеев ва Абдихолиқов иккинчи бўлимда битта ҳимоячининг ўрнига майдонга тушиб, ўйинни кучайтирадиган восита сифатида хизмат қилиши мумкин. Игорь соф тўққизлик ҳужумчиси ва у фақат жарима майдончаси ичидагина фойда келтира олади. Кучли томони ҳам шунда.  Қанотларда, ярим ҳимояда катта самара бермайди. Иккинчи бўлимда ярим ҳимоячилар, вингерларнинг фаоллиги ҳисобига бизда вазиятлар кўпаяди ва бунда гол урадиган яққол ҳужумчига эҳтиёж сезилади. Игорь эса "сеҳрли таёқча" ролида пайдо бўлишини кутмоқдаман. Игорь 2015 йил Австралиядаги Осиё кубогида қатнашган ва илк ўйинда КХДР дарвозасига ғалаба голини урганди. Унда яна бир бор шундай имконият бор.

Асосий таркибда тушиш эҳтимоли: 40/60


Бобир Абдихолиқов - Катанец Бобир Абдихолиқовга фақат Мексикага қарши ўйиндагина асосий таркибда имконият берди ва у гол урди. Абдихолиқовда тезлик, техника, тўп билан ҳаракат қилиш, очиқ зоналарда очилиш сифатлари бор.  Айнан шунинг эвазига Катанец 3та учрашувнинг бирида Бобирни асосий таркибда майдонга тушириши мумкин. Катанецнинг услубида индивидуал томондан кучли ижрочилар муҳим роль ўйнайди. Агарда Остон ҳужумчи вазифасини зиммасига олса, Бобир ва Игорь "Б" план қуроллари бўлишади. Бобирда кичик имкониятдан ҳам фойдаланиб кетиш сифатлари бор. Имконият берилса, уялтириб қўймайди, деб ўйлайман. 

Асосий таркибда тушиш эҳтимоли: 40/60


Азиз Амонов - Футболчи ўтган мавсум "Насаф" таркибида ёрқин ўйинлар ўтказди. 26та ўйинда 4та гол, 3та ассист қайд этди. ОЧЛда ҳам ўзини кўрсатди. Клуб фонида кўрсаткичлари ажойиб.  Лекин мавсум давомида терма жамоа миқёсида Катанецнинг режаларига киритилгани йўқ. Катанец сўнгги вариант сифатида Амоновдан фойдаланиши мумкин. Амоновда жарима майдончаси ичида тезкор қарор қабул қилиш, тўп билан яхши муомала қилиш сифатлари яхши шаклланган. 

Асосий таркибда тушиш эҳтимоли: 40/60


Майдонга ким тушган тақдирда ҳам терма жамоамизга омад тилаб қоламиз. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика