Latest news

22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  1 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  0 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  8 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  16 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  11 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  6 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  2 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  10 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  2 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  4 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  12 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1

Бугун Сербия, Испания ва Коста-Рика ЖЧ-2018 йўлланмасига эга бўлиши мумкин News

Бугун Сербия, Испания ва Коста-Рика ЖЧ-2018 йўлланмасига эга бўлиши мумкин

Бугун ҳам 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига саралаш ўйинлари давом эттирилади.
Ҳозирга келиб Россиядаги мундиалнинг 10та иштирокчиси маълум: Россия (мезбон), Бразилия, Эрон, Япония, Мексика, Бельгия, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Германия ва Англия. Бугун тунда Европада ва КОНКАКАФ минтақасида бўлиб ўтадиган ўйинлардан сўнг яна 3 жамоа йўлланмага эга чиқиши мумкин.

Сербия

Славолюб Муслин бошчилигидаги жамоа бугун сафарда Австрияни мағлуб этса Жаҳон чемпионатига чиққанини байрам қилаверса бўлади. Агар Уэльс ва Ирландия бугун ўз рақибларига ютқазиб қўйишса хатто дуранг ва мағлубият ҳам сербларни мундиал сари етаклайди.

Барча соатлар Тошкент вақти билан берилган

D гуруҳи
Грузия – Уэльс. 21.00
Австрия – Сербия. 23.45
Ирландия – Молдова. 23.45



Испания

G гуруҳида 2010 йилги Жаҳон чемпионлари Италиядан 3 очко олдиндалар. Бугун Албания мағлуб этилса ва Италия Македонияни енга олмаса испанлар ЖЧ чиптасига эга бўлишади. Агар Италия Македонияга ютқазиб қўйса Испанияга дуранг ҳам етади.

G гуруҳи
Испания – Албания. 23.45
Италия – Македония. 23.45



Коста-Рика
Коста-Рика - Гондурас учрашуви кучли тропик довул туфайли бир кунга кечиктирилди. Бироқ Коста-Рика бугунинг ўзида йўлланмага эга бўлиши мумкин. Бунинг учун АҚШ - Панама учрашувида дуранг қайд этилиши керак.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика