Бугун Саудия Арабистони ЖЧ саралаш ўйинини ўтказади
		
		30 mar 2021 13:42
        News	
	 
				 
				Бугун Саудия Арабистони ЖЧ саралаш ўйинини ўтказади
Саудия Арабистони миллий терма жамоаси 5 март куни Қувайтга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказганди. Бугун эса Эрве Ренар шогирдлари расмий ўйинда майдонга тушишади.
Ар Риёд шаҳрида бўлиб ўтадиган учрашувда Саудия Арабистони Фаластин термасига қарши баҳс олиб боради. Ўйин бизнинг вақт билан 22:30да старт олади. Гуруҳдаги вазиятга тўхталадиган бўлсак, Ўзбекистон 9 очко билан 1-ўринда боряпти. Саудия Арабистони ҳисобида эса 8 очко бор ва бу жамоа иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Фаластин 4 очко жамғарган ҳолда охирги ўринда боряпти. Агар бугун Саудия Арабистони ғалаба қозонса, 11 очко билан гуруҳ пешқадамига айланади. Шундан сўнг Ўзбекистон ва Саудия Арабистонида бир хил - учтадан ўйин қолади.
Бугунги баҳсни Салмон Ал Фараж жароҳати сабаб ўтказиб юборади. Эсингизда бўлса, у Тошкентда Саудия Арабистони 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинда 2та гол урганди. Шунга қарамай, Салим Ал Довсари, Ёсир Ал Шаҳрани каби футболчилар терма жамоа билан бирга, шунингдек, узоқ танаффусдан сўнг Фаҳад Ал Муваллад яна бош жамоага қайтди.
| Saudi Arabia Yasir Al Shahrani - 37', Fahad Al-Muwallad - 43', Saleh Al-Shehri - 52', Saleh Al-Shehri - 58', Salem Al-Dawsari - 88' | World Cup Qualification AFC 2nd Round Grp. D . Round 9 30/03/2021, 23:30 0: 5 Finished | Palestine | 
Stadium: 0 spectators
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments