Latest news

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  2 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  1 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Бугун Салаҳнинг туғилган куни. У майдонга тушадими? News

Бугун Салаҳнинг туғилган куни. У майдонга тушадими?

Футболчи учун энг яхши кунлардан бири ўз туғилган кунида майдонга тушиб жамоасига ёрдам бериш бўлса керак.

Лекин бугун туғилган кунини нишонлаётган Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салаҳ майдонга тушадими-йўқми, ҳозирча бир нарса дейиш қийин. Ҳа, бугун кўпчиликнинг ёқимтойига айланиб улгурган Салаҳ 26 ёшни қарши олди. У ЕЧЛ финалида елкасидан жароҳат олганидан бери яна қачон тўп тепиши кўпчиликни қизиқтириб қўйган мавзу бўлиб турибди.

Миср терма жамоаси устози Эктор Купер 23талик рўйхатга Салаҳни киритди, ҳар ҳолда ўз жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиққан футболчи рўйхатдан четда қолса яхши иш бўлмасди. Мисрлик миллионлаб мухлислар бугун Уругвайга қарши кечадиган баҳс билан бирга  Салаҳнинг ҳам майдонга тушишини интиқлик билан кутишмоқда.

Кечаги машғулот жараёнида барчани қизиқтирган мавзу Салаҳ бўлди. Кейин эса Эктор Купер ҳам шу ҳақда гапирди: "Муҳаммад жуда тез тикланяпти. У соғайиб қолди. Биз унга жуда кўп эътибор қаратдик. Мухлисларни хурсанд қиладиган янгилик шуки, футболчи биз билан машғулотларда иштирок этяпти. Фақат майдонга тушиши тўлиқ 100 фоиз маълум эмас. Ҳаммасини вақт кўрсатади".

Ҳа, Салаҳ терма жамоасининг кечаги машғулотида иштирок этди, лекин тўлиқ куч билан шуғулланмагандек кўринди. Кўп ҳолларда ўзини аяди. Масалан, футболчилар қўлни юқорига кўтариб чигалёзди машқларини бажарган пайт Муҳаммад қўлини унчалик баланд кўтармади, салгина елкасини қимирлатиб қўйди, холос.

- "Салаҳ куни уч марта машғулот ўтказяпти, - дейди терма жамоа устози. - Унинг машғулотлари асосан шифокор, ўзи ҳамда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ёрдамида бўлмоқда. Салаҳ машғулотларда тинмаяпти. Тезроқ майдонга қайтишни истамоқда. У ўзини Ватан олдида қарздор деб ҳисоблайди, шунинг учун жароҳат олганига эътибор бермай қўйди".

Агар ҳадеб меҳнат қилаверса жароҳати яна қўзғаб қолиши мумкинми? Аргентиналик мураббий бу борада шундай дейди: "Футболчи ўзини яхши ҳис қиляпти. Лекин менга унинг гапи камлик қилади. Мен учун шифокорлар хулосасини эшитиш ҳам муҳим. Салаҳнинг ўзи эса мен ўйинга тайёрман демоқда ва ҳеч нарсадан қўрқмаяпти. Биламан, футбол жароҳатлардан холи эмас, аммо инсон соғлиги ҳамма нарсадан устун".

Дарҳақиқат, Муҳаммад Салаҳ номи мисрликлар учун катта аҳамиятга эга. У жаҳон чемпионати саралаш босқичида бешта гол урди, Африка миллатлар кубогида икки бор тўп киритди. "Ливерпул"да ўтказган ажойиб мавсумини гапирмасак ҳам бўлаверади. Эктор Купернинг айтишича, агар ҳаммаси жойида бўлса Салаҳ бемалол жаҳон чемпионатида тўпурар бўлишга даъвогарлик қила олади. Фақат ҳамма гап унинг тўлиқ соғайиб майдонга қайтишига боғлиқ.

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика