Latest news

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  0 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  15 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Бугун Роналду Жаҳон чемпионатига йўлланма олиши мумкин News

Бугун Роналду Жаҳон чемпионатига йўлланма олиши мумкин

Бугун Европа қитъасида 2018 йилги Жаҳон чемпионати учун саралаш баҳслари давом эттирилади.
Бугун қайси жамоалар мундиалга йўлланмани қўлга киритиши мумкин?

Франция

Франция ўз уйида Беларусь терма жамоасини мағлуб этишса Россиядаги мундиал чиптасини қўлга киритади. Агар Швеция Голландия билан баҳсда очко йўқотса ва мағлуб бўлса Францияга дуранг ва мағлубият ҳам етарли бўлади.

Швеция

Шведлар қуйидаги ҳолатда гуруҳда биринчи бўлишади:

- Голландия мағлуб этилса ва Франция бугун очко йўқотса

- Голландия билан дуранг ўйнашса ва Франция Беларусга ютқазиб қўйса (очколар тенг келиб қолса Швеция тўплар нисбатига кўра юқорида бўлишади)

Голландия терма жамоаси иккинчи ўринни олиб плей-оффда қатнашиши учун ўз майдонида Швецияни камида 7:0 ҳисобида таслим қилиши лозим бўлади.

Европа. "А" гуруҳи
Франция – Беларусь. 23.45
Люксембург – Болгария. 23.45
Голландия – Швеция. 23.45



Швейцария

Швейцария сафарда Португалияга ютқазмаса биринчи ўринда қолади ва йўлланмага эга бўлади

Португалия

Европа чемпионлари ўз майдонларида Швейцарияни мағлуб этишса ЖЧ-2018га чиқишади. Бу ҳолатда Роналду жамоаси тўплар нисбатига кўра биринчи ўринга чиқади.

Европа. "В" гуруҳи
Португалия – Швейцария. 23.45
Венгрия – Фарерские острова. 23.45
Латвия – Андорра. 23.45


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика