Latest news

18:388 ўйинда 8 хато. Суперлиганинг 8-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  1 18:30Про лига. "Жайхун" – Олимпик-MobiUz" (онлайн ҳисоб)  0 18:14МЮ Рэшфордни сотишга тайёр. Клуб ўз тарбияланувчисини қанчага баҳоламоқда?  0 17:47Ўзга олам вакиллари  4 17:15"Футбол олами". Сенсацияларга ва истеъфоларга бой бўлган 8-тур ҳақида батафсил  0 17:04Шўрпахтажон  6 16:55"Реал" Мбаппе ўрнига янги ҳужумчи топди  6 16:10Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси илк турда Хитой Тайпейидан йирик ҳисобда енгилди  5 15:45"Барселона"нинг 4000 дан ортиқ мухлиси Миланга боради  1 15:17Тони Кроос Педрини ўз позициясида энг кучли футболчи деб билади  6 14:50Биринчи учрашувни шоуга айлантирган жамоалар тўқнашуви: Финал чиптаси ўйналадиган "Интер" – "Барселона" ўйини учун превью  16 14:29"Ҳурматли мухлислар, жамоадаги ишим давомида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат!" — Александр Хомяков  11 14:00​Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг апрель ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 13:59Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати. Япония ва Эрон кейинги босқичда  1 13:42"Пахтакор" Педру Морейра қисқа таътилга чиққанини эълон қилди. Жамоани вақтинча Камолиддин Тожиев бошқаради  21

Бугун "Пахтакор" "камбэк" қила оладими? News

Бугун "Пахтакор" "камбэк" қила оладими?

Бугун Ғузор шаҳрида "Насаф" ва "Пахтакор" ўртасида Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал жавоб учрашуви бўлиб ўтади. Ўйин 18:30да бошланади.

Яхши биласиз, "Пахтакор" биринчи ўйинда 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйган.

Агар омад келиб жамоа 4:0 ҳисобида зафар қучса чорак финалга йўл олиши турган гап. Нима деб ўйлайсиз, "Пахтакор" бугун сенсация кўрсатган ҳолда "камбэк" қила оладими ёки  бўлмаса ўтган йилгига ўхшаб Кубокни 1/8 финалдаёқ тўхтатадими? Сайтимиз ходимлари бу борада ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Хайрулла Холиқов:

- Бу ўйин "Пахтакор" учун икки хил аҳамиятга эга. Биринчиси, жамоа ўзини ортиқча уринтирмай Кубок учун курашни тўхтатади ва бор эътиборини олий лигага қаратади. Иккинчиси, "Пахтакор" келаси йил Осиё чемпионлар лигасида қатнашиш учун ҳам Кубок учун охиригача кураш олиб боради ва бугунги ўйинда жон-жаҳди билан ҳаракат қилади. Демак, ҳамма гап 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг "Пахтакор"нинг Кубокка бўлган муносабатида. Айтайлик, "Пахтакор" ҳали таслим бўлмади ва охиригача курашмоқчи. Бунда нима бўлади? Агар шундай бўлса, "Пахтакор" илк дақиқалардан ҳужумга ташланади ва биринчи таймни ҳеч бўлмаса 2:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал этишга ҳаракат қилади.

Шаҳбоз Беғамов:
- "Пахтакор"нинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, бу имконсиз. Чунки "Пахтакор"нинг ҳозирги дарвозабони ва ҳимояси ҳар ўйинда бир қатор хатоларга йўл қўймоқда. "Пахтакор" охирги марта қачон қуруқ ўйин ўтказганини ҳам эслаш бирмунча қийин. "Пахтакор" "камбэк"ни амалга ошириши учун Бердиев бугун асосий таркибдаги барчага дам бериши керак. "Насаф"нинг энг кучли тарафи бу ҳимоя ва дарвозабон. Яхшиси, "Пахтакор" иккинчи даврада "камбэк"ни амалга оширишга тайёрлансин. Мен яп-янги "Пахтакор"ни "камбэк" қилишига ишонаман.



Нарзулла Сайдуллаев:
- "Пахтакор" сафарда 0:3 ҳисобида ютқазганида балки "камбэк"ка ишониш мумкин бўларди. Лекин "шерлар" ўз уйида жавобсиз учта гол ўтказиб юборишди. Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" бундай устунликни осонликча бериб қўймаса керак. "Аждарлар" битта гол уришса масала батамом ҳал бўлади. Бундан ташқари, "Пахтакор" бу мавсум олий лигада ҳали бирон марта йирик ғалабага эришгани йўқ.

Толибжон Қосимов:
- Биринчи ўйинда сафарда қўлга киритилган йирик ғалаба Рўзиқул Бердиев шогирдларининг имкониятини максимал даражада яхшилаб қўйди. Лекин, "Пахтакор" кубокдан осонгина чиқиб кетишига ишониш қийин. Чунки, Кубок соҳиби кейинги йил ОЧЛ гуруҳ босқичида ўйнайди. Демак, бугун Жасур Абдураимов шогирдлари ўз кучларини 110 %га ишга солишади. Бу эса "Насаф" футболчилари биринчи дақиқаларданоқ сергак бўлишларини талаб этади. Агар "Пахтакор" дастлабки 15-20 дақиқада "аждарлар" дарвозасига гол уришни уддаласа ва рақибни катта босим остида ушлай олса, бу қарама-қаршиликда интригани кузатишимиз мумкин.


Rating: -16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика