Latest news

19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  0 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  6 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  10 18:11Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 1:0 (матнли трансляция)  11 17:463 та голга ассистентлик қилган футболчи, рақибни тор-мор келтирган мураббий, 22 ёшли посбон — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари​  0 17:20Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади  5 17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0 17:00“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди  0 16:44Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"да йўқотишлар мавжуд  0 16:18"Футбол олами". "Пахтакор" "Андижон"ни тор-мор этди, "Нефтчи"да йирик ҳисобдаги ғалаба, "Навбаҳор"да жанговар дуранг  1 16:08Туркманистон терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  9 15:50Манба: Ўзбекистон МТЖ янги бош мураббийи масаласи тез орада ҳал бўлади  65 15:30"Реал" "Олтин тўп"га даъвогар футболчини сотиб олиши мумкин  4 15:05Бекзод Маматқулов: "2026 йилдан барча футзал клублари алоҳида юридик ташкилотга айланади. Энди футбол клубларига оғирлиги тушмайди. Роналдиньо билан келишиб олгандик, лекин..."   2

Бугун Ўзбекистон МТЖ Осиё Кубоги саралашидаги рақиблари номини билиб олади News

Бугун Ўзбекистон МТЖ Осиё Кубоги саралашидаги рақиблари номини билиб олади

Бугун, 24 февраль куни Осиё Кубоги-2023 саралаш баҳсларининг финал босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичининг учинчи раундига чиқа олмагани боис, вакилларимиз энди Осиё Кубоги йўлланмаси учун саралаш ўйинларида иштирок этишади. 

Осиё Кубоги саралаш баҳсларининг финал босқичи аслида шу йилнинг 29 мартига қадар ўтказиб бўлиниши керак эди, бироқ коронавирус пандемияси туфайли ОФК ўйинларни 8-14 июнь оралиғида ўтказишни маъқул кўрди. 

Саралаш учрашувлари марказлашган тартибда 6та мамлакатда ўтказилади. Мусобақа регламентига кўра, 24 терма жамоа тўрттадан 6 гуруҳга бўлинади ва ҳар бир жамоа ҳар бир рақибига қарши биттадан ўйин ўтказади. Саралаш босқичи якунларига кўра, олтита гуруҳдан биринчи ўринни эгаллаган 6 терма жамоа ва энг яхши 5та иккинчи ўрин эгаси келаси йил Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритади. 


Саватчалар

Терма жамоалар 24 февраль кунги ФИФА рейтингига кўра, саватчаларга бўлиб чиқилади. Шуни айтиш лозим, саралаш ўйинларига мезбон давлатлар алоҳида мезбон саватчадан жой олган. 

Мезбон саватча: Ўзбекистон, Қирғизистон, Ҳиндистон, Қувайт, Малайзия, Мўғулистон. 

1-саватча: Баҳрайн, Иордания, Фаластин. 

2-саватча: Таиланд, Тожикистон, Филиппин, Туркманистон, Гонконг. 

3-саватча: Афғонистон, Яман, Мьянма, Мальдив, Индонезия. 

4-саватча: Сингапур, Непал, Камбоджа, Бангладеш, Шри Ланка. 

Изоҳ: Мезбон мамлакатлар мезбон саватчага жойлаштирилгани билан қуръа жараёнида рейтингдаги ўрнидан келиб чиқиб бошқа саватчага тушиб қолиши мумкин. 


Олтита мамлакатда ўйинлар шу йилнинг 8-14 июнь оралиғида бўлиб ўтади. 

1-тур. 8 июнь

2-тур. 11 июнь

3-тур. 14 июнь

Шуниси аниқки, Ўзбекистон гуруҳида Қирғизистон, Ҳиндистон, Қувайт, Малайзия ва Мўғулистон бўлмайди. Кимлар рақиб бўлишини эса қуръадан сўнг билиб оламиз. Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан 12:00да бошланади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика