Latest news

16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  6 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  47 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  6

Бугун Ўзбекистон МТЖ Ироқ билан ўйнайди News

Бугун Ўзбекистон МТЖ Ироқ билан ўйнайди

Бугун Тошкентда Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашувини ўтказишади.

Ўйин соат 18:00да "Бунёдкор" стадионида бошланади. Шундай экан икки терма жамоанинг ўзаро ўйинлар тарихи ва натижаларига тўхталиб ўтамиз.

Бу юрт вакиллари билан қарши шу вақтга қадар ўн маротаба тўқнаш келганмиз. Дастлабки ўйин 2000 йил Таиландда ўтказилган тўрт миллат кубоги мусобақасида бўли ўтган ва унда Ироқ 2:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилган. Бу Ироқнинг Ўзбекистон билан ўйинлардаги дастлабки ғалабаси эди.

Шундан сўнг ушбу терма жамоа билан 2004 йил ЖЧ-2006 саралаш босқичида икки хил натижа бўлган, Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекканмиз, Анвар Солиевнинг ягона голи бизга бир очко тақдим қилган эди. Амманда ўтган жавоб учрашувида эса термамиз 2:1 натижаси билан ғалабани ўз томонига оғдира олган. Шу йили Хитойда ўтказилган Осиё кубогида Миражалол Қосимовнинг жарима зарбасидан киритган тўпи кичик 1:0 ҳисобида ғалабани тақдим қилган.

Оралиқдаги кичик танаффусдан сўнг Ироқ билан 2007 йил Рауф Инилеев даврида куч синашдик, ўртоқлик мақомида кечган беллашувда вакилларимиз 2:0 ҳисобида зафар қучишади.

2015 йилги Осиё кубогига тайёргарлик жараёнида миллий жамоамиз Ироқ билан икки бор ўйнади, натижа эса 0:0, 1:0 термамиз фойдасига. 2016 йил Самвел Бабаян бошқарувида жамоамиз Тошкентда Ироқни қабул қилди, бу ҳам ўртоқлик учрашуви доирасида. Марат Бикмаев ва Элдор Шомуродовнинг голларига Абубакр Баяр жавоб қайтарди, ҳисоб 2:1.

Аргентиналик Эктор Купер бошқарувида ҳам Ироқ билан бир маротаба тўқнаш келганмиз. ЖЧ-2018 сараша босқичидан ўрин олнган Фаластин билан кечган баҳсда кутилмаганда мағлубиятга учраган терма жамоамиз Ироқ билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Томонлар эса голсиз дурангга рози бўлишади. Бу жамоа билан сўнгги ўйинимизга кўп бўлмади. Ўтган мавсум ноябрь ойида БААда ўтказилган баҳсда сўнгги дақиқаларда Али Аднаннинг голи эвазига Сречко Катанец шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бугунги баҳс умумий ҳисобда 11-тўқнашув.

Демак Ўзбекистон ва Ироқ ўртасидаги 10та ўйиннинг 5тасида вакилларимиз ғалаба қозонишган, 3та баҳсда дуранг қайд этилган ва 2та учрашувда Ироқ зафар қучган. Ўзбекистон 10та гол урган ва 7та гол ўтказган.

Жамоалар ўртасидаги барча ўйинлар натижаси
01.09.2000 Ироқ - Ўзбекистон 2:0 | "Тўрт миллат кубоги"
18.02.2004 Ўзбекистон - Ироқ 1:1 | ЖЧ-2006 саралаши
18.07.2004 Ироқ - Ўзбекистон 0:1 | Осиё Кубоги-2004
13.10.2004 Ироқ - Ўзбекистон 1:2 | ЖЧ-2006 саралаши
02.07.2007 Ироқ - Ўзбекистон 0:2 | Ўртоқлик
25.12.2014 Ўзбекистон - Ироқ 1:0 | Ўртоқлик
28.12.2014 Ўзбекистон - Ироқ 0:0 | Ўртоқлик
24.07.2016 Ўзбекистон - Ироқ 2:1 | Ўртоқлик
09.09.2019 Ўзбекистон - Ироқ 0:0 | Ўртоқлик
17.11.2020 Ироқ - Ўзбекистон 2:1 | Ўртоқлик

Ўзаро учрашувларда тўпурар йўқ, Анвар Солиев, Миржалол Қосимов, Максим Шацких, Александр Гейнрих, Азиз Ибрагимов, Улуғбек Бақоев, Жамшид Искандеров, Марат Бикмаев, Элдор Шомуродов, Достон Ҳамдамов биттадан тўп киритишган.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика