Latest news

02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  19 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  19 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  1 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  5 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  5 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  3 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  2 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  54 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0

Бугун Осиё кубоги-2019га қуръа ташланади News

Бугун Осиё кубоги-2019га қуръа ташланади

Бугун, 4 май куни Дубайдаги "Armani Hotel" меҳмонхонасида Осиё Кубоги-2019 мусобақаси учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Ҳозирда кўпчилик қуръани интиқлик билан кутмоқда дея оламиз. Чунки бўлажак Осиё Кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади ва гуруҳдаги рақибларимизни билиб олиш барчага қизиқ туюлади.

ОФК тарихида биринчи марта Осиё Кубогида 24та жамоа иштирок этади. ОФК бутун Осиё бўйлаб мухлислар қизиқишини ошириш мақсадида иштирокчи давлатлар сонини 16тадан 24тага етказди. Жамоалар 6тадан тўртта саватчага бўлинган:

1-саватча
БАА - бош мураббий Альберто Заккерони (Италия)
Эрон - бош мураббий Карлуш Кейруш (Португалия)
Австралия - бош мураббий Берт Ван Марвейк (Голландия)
Япония - бош мураббий Акира Нишино (Япония)
Жанубий Корея - бош мураббий Шин Таэ Йонг (Ж.Корея)
Саудия Арабистони - бош мураббий Хуан Антонио Пиззи (Аргентина)

2-саватча
Хитой - бош мураббий Марчелло Липпи (Италия)
Сурия - бош мураббий Бернд Штанге (Германия)
Ўзбекистон - вақтинча бош мураббий Тимур Кападзе (Ўзбекистон)
Ироқ - бош мураббий Босим Қосим (Ироқ)
Қатар - бош мураббий Феликс Санчес (Испания)
Таиланд - бош мураббий Милован Райевац (Сербия)

3-саватча
Қирғизистон - 
бош мураббий Александр Крестинин (Россия)
Ливан - Миодраг Радулович (Черногория)
Фаластин - бош мураббий тайинланмаган
Уммон - бош мураббий Пим Вербек (Голландия)
Ҳиндистон - бош мураббий Стефен Константин (Англия)
Вьетнам - бош мураббий Парк Ханг Сео (Ж.Корея)

4-саватча
КХДР - 
бош мураббий тайинланмаган
Филиппин - бош мураббий тайинланмаган
Баҳрайн - бош мураббий Мирослав Соукуп (Чехия)
Иордания - бош мураббий Жамол Абу Абед (Иордания)
Яман - бош мураббий Абраҳам Мебрату (Эфиопия)
Туркманистон - бош мураббий Язгули Хожагелдиев (Туркманистон)

Кўриб турганингиздек, Ўзбекистон 2-саватчадан ўрин олган. Қуръа тартибига кўра, мусобақа мезбони БАА "А" гуруҳидан жой олади. Ҳозирча фақат шуниси маълум. Қуръа маросимини воқеа жойидан ёритиб бориш, қуръадан кейинги фикрларни оммага тақдим этиш ҳамда мураббий ва меҳмонлардан интервью олиш мақсадида сайтимиз ходими Хайрулла Холиқов Дубайга учиб кетди. Ўйлаймизки, маросим бўлиб ўтадиган жойдан мухбиримиз ўқувчиларга қайноқ хабарларни етказиб туради. Шундай экан, бизни кузатишда давом этинг.

Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 20:10да бошланади. СПОРТ телеканали мазкур тадбирни жонли равишда эфирга узатишни режалаштирган.


Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика