Latest news

17:31Breaking! "Арсенал" Рэшфорд учун қанча тўламоқчи бўлаётгани аниқ  1 17:10Ўзбекистон футзал федерацияси таклиф ва тавсияларни қабул қилмоқда  0 16:57АПЛда декабрь ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 16:37"Бунёдкор" йирик миқдордаги товон пули эвазига ОКМК футболчисини сотиб олди  6 16:22Ибрагимович Рэшфордни "Милан"га ўтишга кўндирди  0 15:55АПЛнинг икки топ-клуби Жуд Беллингемнинг укасига қизиқмоқда  0 15:30"Ростов" қишки йиғин учун таркибини "Кальмар ўйини" сериали услубида эълон қилди  5 15:03Расман: "Бунёдкор" грузиялик футболчилар трансферини эълон қилди  3 14:42Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га ўтиши ўзбек футболи учун ҳам фойда келтиради  46 14:20Чемпионлар Лигасининг 3 карра ғолиби "Коло-Коло"га ўтишга яқин  0 13:57Ҳусановни олаётган "Манчестер Сити" ёзда 3 нафар асосий футболчиси билан хайрлашмоқчи, улар орасида марказий ҳимоячи ҳам бор  11 13:44Аёллар футзали. Осиё кубоги саралашидан олдинги матбуот анжумани (тўлиқ)  0 13:24"Рома" ва "Милан" собиқ футболчиси Фабио Кудичини вафот этди  4 13:02Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов трансферига розилик берди!  26 12:35Расман: "Жайхун" – Про лига иштирокчиси  0

Бугун "Навбаҳор" устози Деян Журжевич 52 ёшга тўлди News

Бугун "Навбаҳор" устози Деян Журжевич 52 ёшга тўлди

Бугун Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи Деян Журжевич ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Ўтган ҳафта сербиялик мутахассис "Навбаҳор" клубига бош мураббий этиб тайинланганди.  

Деян Журжевич - 1967 йилнинг 4 июль куни Сербиянинг Лазаревац шаҳрида дунёга келган. Журжевич футболчилик фаолияти давомида Сербиянинг “Колубара” (Лазаревац), ОФК (Белград, 1989-1993, 1994-1996, 2000-2002), “Чукарички” (Чукарица, 1996-1998), Грециянинг “Аполлон Смирнис” (Афина, 1993-1994), Швециянинг “АИК” (Стокгольм, 1998-2000) клублари шарафини ҳимоя қилган. Собиқ Югославия терма жамоаси (1994-1995 йиллар) таркибида майдонга тушган. 1999 йилда “АИК” клуби билан Швеция кубогини қўлга киритган. 

Журжевич мураббийлик фаолиятини Сербиянинг ОФК клуби ёшлар жамоасида бошлаган ва 2006 йилгача бош мураббий вазифасини бажарган. 2007-2008 йилларда Сербия ёшлар (U-23) терма жамоасида ишлаган. 2008-2009 йилларда “Чукарички” клубини бошқарди. 2009-2011 йилларда яна ОФК клубига устозлик қилган. 2010 йили жамоаси билан Сербия чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлган. 

Деянни ўзбекистонлик футбол мухлислари 2011 йилдан буён билишади. У 2011-2012 йилларда “Пахтакор” жамоасида фаолият юритган. “Шерлар”нинг 2011 йилги мавсумда бронза медали ҳамда Ўзбекистон кубогини қўлга киритишида бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Деян аканинг ҳам хиссаси катта. Журжевич 2012 йилда ватанига жўнаб кетади. Орадан уч йил ўтиб, аниқроғи 2015 йилнинг ёзида яна юртимизга қайтиб келади. У миллий терма жамоамизда 2017 йилгача техник директор лавозимида ишлади. Журжевичнинг "Навбаҳор"га келгунга қадар охирги жамоаси Сербиянинг “Земун” клуби бўлганди. 

Темурхўжа Абдухолиқов, "Локомотив" ҳужумчиси

- Деян Журжевич "Пахтакор"га келганида, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси бўлганим сабабли деярли "Пахтакор" билан шуғулланмаган эдик. Мавсум бошланганида мураббий ўзи учун асосий таркибни аниқлаб бўлганди. Аввалига мен ундан ҳафа ҳам бўлдим. Кейин билсам, у футболчини келажагининг яхши кўра оладиган ҳамда эртанги кун учун мени асраган экан. Шу боисдан ундан миннатдорман. У менга кўп бора Осиёдан тезроқ чиқиб кетишим кераклигини айтар эди. Кетаётганида эса мен билан бир киши алоқага чиқишини айтди. Кейин Песта қўнғироқ қилди. Орада Малайзия ва араб давлатларидан катта сумма эвазига менга таклифлар кела бошлади. Аммо, мақсад битта эди: Англия, Испания бўлмасада, Eвропага кетиш. Буни менга агентим ҳам тушунтирди. Футболчилар учун Хорватия ва Австрия каби мамлакатлар трамплин бўла олишини ўзим ҳам билар эдим. "Хайдук"ни ҳар бир ўйинига ўртача 10 нафарга яқин скаут келиб кузатар экан. Хуллас, Хорватия чемпионатида легионер сифатида ўйнашимга Журжевич сабабчи бўлганди. 

Фурсатдан фойдаланиб, Деян Журжевичнинг бугунги таваллуд куни билан сайтимиз ходимлари ва ўқувчилари ҳамда "Навбаҳор" клуби мухлислари номидан муборакбод этамиз. Янги иш жойидаги дебют муваффақиятли бўлишига тилакдошмиз!

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика