Latest news

03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  12 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  29 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  67 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  13 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  3 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  4 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  6 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0

Бугун “Насаф” – “Бунёдкор”, Қаршида илк жиддий синов! News

Бугун “Насаф” – “Бунёдкор”, Қаршида илк жиддий синов!

2013 йилга келибгина нохуш анъанага барҳам берган “Насаф” шу йилга қадар “Бунёдкор”ни мағлуб эта олмаган эди.
Мазкур жамоалар Ўзбекистон олий лигасида жами 14 маротаба ўзаро куч синашганлар. Илк тўқнашув 16 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтган, ўшанда “Қурувчи” номи билан олий лигада дебютини ўтказган “Бунёдкор” 3:0 ҳисобида зафар қучган. “Насаф” эса 2013 йилга келибгина пойтахтликларни мағлуб эта олди. Энди бу тарих ва статистикадан бошқа нарса эмас.

Бу ўйинлар “Бунёдкор”нинг уйғониш ва гуллаган даврига тўғри келади. Бугунга келиб барчаси ўзгарди.  Олий лигамизда “Пахтакор”, “Насаф”, “Локомотив” ва “Бунёдкор” жамоалари ҳозирда деярли бир хил кучга эгалар. Шу боисдан ҳам мазкур жамоалар ўртасидаги аксар учрашувлар  дуранг билан ниҳоясига етяпти.
 
Ўз навбатида “Насаф” учун бу ўйин жиддий синов. Тўғри, чемпионат энди бошланди, аммо медаллар йўлида асосий рақиблар ўртасидаги ўйин катта аҳамият касб этади. Қолаверса бу ўйин илк маротаба МТЖдан чақирув олган Шуҳрат Муҳамадиев учун алоҳида ўрин тутади. Аммо Шуҳратга ҳаяжонланмасдан, ўз ўйинини намойиш этишини сўраймиз.

Бу ўйин қашқадарёлик мухлислар учун ўз майдонларидаги илк жиддий беллашув. Айтишингиз мумкин, “Металлург” билан ўйинда очко йўқотилди. Аммо 8 турга қадар медаллар учун курашаётган жамоалар ҳали Қаршига келмаган эди.  

Кўрамиз бугун ким ғалаба қозонади. Балки ўйин дуранг билан якунланар. Аммо аввалги чемпионатлардан фарқли равишда олий лига-2014да фаворитларни дуранг қаноатлантирмайди, чунки улардан ташқари яна икки жамоа чемпионлик учун кураш олиб боряпти.

Ким кучли, тажрибали Геворкянми ёки ўйини турдан-турга очилиб бораётган Рашидов? Дарвозаларда эса терма жамоамизнинг келажаклари, Тўраев ва Суюнов. Мақсуд Каримов ёки Хайрулла Каримов? Де Матео дея талқин қилинган Волков олдида олий лигадаги дастлабки жиддий синов. Унинг қаршисида олий лиганинг амалдаги энг яхши мураббийи Рўзиқул Бердиев.

Жамоа сифатида ким кучли деган саволни бермаймиз, ўйинга ким тайёр? “Насаф” бу ўйинни анчадан бери кутади. Қолаверса ўз майдонидаги сўнгги ўйиндаги натижадан мухлислар қониқиш ҳосил қилмаганлар. Қизиғи шундаки, 6-турда икки жамоа ҳам муҳим икки очкони бой берган эдилар. Яна бир ўхшашлик, бу икки жамоа шу кунгача “Локомотив” билан ўйнаб бўлдилар, иккисида ҳам дуранг. Шунинг учун ҳам бугунги ТУР ўйинида ким тайёр бўлса ўша ғалаба қозонади. Юқорида айтиб ўтганимдек, энди жамоалар дуранг учун ўйнамайдилар, турнир жадвалининг тепасида “Пахтакор” ва “Локомотив” бор. Қолаверса мухлислар ҳам ёпиқ ўйиндан зерикдилар. Бизга футбол керак, голлар керак, шоу керак, даҳшатли таърифга тил ожиз бўлган голлар керак.

Менимча бугун Қаршида мана шундай ўйин бўлади. Бунинг учун, бир эмас, икки эмас, нақт уч киши, Сиз мазкур мақолани ўқиётган пайтингиз Қарши томон йўл оляпмиз. Мендан ажойиб суратлар, Шаҳбоздан матнли трансляция, Хайрулла Холиқовдан ўйиндан кейинги фикрлар. Бугун “CA”дан узоқлашманг.

Ёдимдан чиқай дебди, бугун “Насаф” матбуот котиби Азиз Нурийнинг туғилган куни, сайтимиз ижодкорлари номидан муборакбод этамиз!

Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика