Latest news

21:20Арбелоанинг муваффақият сири: Гвардиола, Моуриньо ва Симеоне устидан ғалабалар ҳақида  1 21:01Вальверденинг қизил карточкаси: СТА якуний қарорни қабул қилди  3 20:35ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулоти (23.03.2026)  0 20:05"Арсенал" 410 кун мобайнида иккита гол фарқи билан мағлуб бўлмади  0 20:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (23.03.2026)  0 19:44Венесуэла бош мураббийи: "Муносиб бўлмаганларни терма жамоага чақирмайман"  0 19:22Шерзод Темиров: "Ироқ лигасини мендан ҳам кўра сизлар кўпроқ биласизлар-ку"  9 19:06Достон Ҳамдамов: "Имкониятдан фойдаланиб, мундиалга боришга ҳаракат қиламан"  4 18:49"Футбол олами". Ҳакамлар кўп хато қилмоқда, ЎзФҲМ эса уларни оқламоқда  5 18:32Салиба жароҳат олди – Франция терма жамоасида унинг ўрнини АПЛдаги бошқа бир футболчи эгаллайди  2 18:02Ўзбекистон Кубоги. "Шердор" "Самарқанд ФА"га 3 та тўп киритди, "Ҳавоқанд" пенальтилар сериясига кўра ғолиб чиқди  0 17:40Обамеянг Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин эди, бироқ...  1 17:22Магуайр 4 та клуб таклифини рад этди  2 16:53"Барселона" "Реал"га қарши: "Эл Класико" санаси ва вақти эълон қилинди  0 16:26Реднапп: "Артета жуда катта хатога йўл қўйди"  3

Бугун мавсум-2006 тўпурари Павел Соломин 37 ёшга тўлди News

Бугун мавсум-2006 тўпурари Павел Соломин 37 ёшга тўлди

Таваллуд айёмини нишонлаётган футбол олами вакилларини табриклашда давом этамиз.

Бугун тажрибали ҳужумчиларимиздан бири, мамлакатимиз жамоаларидан ташқари, хориж клубларида ҳам легионер мақомида тўп тепиш бахтига муяссар бўлган Павел Соломин оиласи даврасида туғилган кунини нишонлаяпти. 1982 йилнинг 15 июнь куни дунёга келган Паша футбол билан профессионал даражада шуғулланишни Тошкентнинг "Трактор" клубида бошлаган. Унинг етук футболчи бўлиб етишишида тажрибали мутахассис Вадим Абрамовнинг хизмати беқиёс. Айнан Вадим Карленович уни кўча футболида профессионал футболга олиб келган. 2003 йилда у "Трактор" клубида Ўзбекистон олий лигасидаги дебютини нишонлаган. 2005 йилда "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилди.   

Павел Соломин фаолиятидаги энг ёрқин мавсум сифатида 2006 йилни айтиш ўринли бўлади. У ўша йили 21 та гол билан Ўзбекистон чемпионати олий лигаси тўпурарига айланган. Мавсумни муваффақиятли ўтказган Соломинни ўз сафида кўриш истагини билдирган клублар сони етарлича эди. Соломин бу таклифлар орасида Россиянинг "Сатурн" клубини танлади ва 2007 йилги мавсумни Раменскоеда бошлади. Кейин яна Ўзбекистонга қайтди ва "Навбаҳор", "Локомотив" клублари сафида ўйнади. 

Соломин 2010-2012 йилларда Индонезия чемпионатида - "Путра" жамоаси таркибида тўп тепди. Шундан сўнг у яна Ўзбекистонга қайтди. Фаолиятининг сўнгги йилларида "Шўртан", "Машъал" (Муборак), "Обод" (Тошкент) жамоалари шарафини ҳимоя қилди. 

Бугунги кун қаҳрамони 2006 йилги мавсум голеадорлиги сабаб Ўзбекистон миллий терма жамоасидан чақирув олди. У мамлакат бош жамоаси либосида жами 12 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол киритди. Соломин 2007 йилги Осиё Кубогида иштирок этди. 

Вадим Абрамов, "Бунёдкор" жамоаси бош мураббийи

"Соломинни болалигидан биламан. Жуда тиришқоқ йигитча эди. Кўчада тўп тепиб юрган пайтида кўриб қолиб, "Трактор"га олиб келганман. Истеъдоди ўша пайтдаёқ кўзга ташланганди. Худди кечагидек эсимда. Фаолиятини бошлаган "Трактор" клубида Ўзбекистон чемпионати тўпурари бўлди. Паша сингари таран ҳужумчилар жуда кам. Фурсатдан фойдаланиб, унга соғлиқ-саломатлик тилайман. Ундан яхши мураббий чиқишига ишонаман. Ҳамма гап унинг ўзида қолган".

Фурсатдан фойдаланиб, биз ҳам сайтимиз ижодкорлари ҳамда ўқувчилар номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган Павел Соломинни муборакбод этамиз.  

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика