Latest news

14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  1 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  12 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  3 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  11 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  7 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  19 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  4

Бугун “Машъал” ва “Насаф” ўзаро баҳслашади News

Бугун “Машъал” ва “Насаф” ўзаро баҳслашади

Бугун Муборакда Қашқадарё воҳасининг икки етакчи клуби ўзаро баҳс юритади. Футбол ишқибозлари воҳа дербиси гувоҳи бўлишади.

ЎзПФЛ 26-тур
“Машъал” (Муборак) – “Насаф” (Қарши)
26.10.2017. “Б.Вафоев” стадиони. 16:00да
Бош ҳакам:
Ильгиз Танташев (Бухоро)
Қанот ҳакамлари: Ҳусниддин Шодмонов (Бухоро), Абдураҳмон Қўлдошев (Бухоро),
Захира ҳаками: Фирдавс Норсафаров (Қарши).
Назоратчи: Сардар Нажафалиев (Тошкент).
ПФЛ вакили: Бобур Хайдаров.


 
Ушбу жамоалар бир вилоятдан бўлишса ҳам, принципиал рақиблар ҳисобланишади. “Насаф”нинг Муборакдаги сўнгги ғалабасига ҳам 12 йил бўлган. “Машъал” жамоаси турнир жадвалида қандай ўринда бормасин, Муборакда жамоамизга қарши астойдил кураш олиб борган.

Бугун ҳам шундай принципиал баҳснинг гувоҳи бўлишимизга, шубҳа йўқ.

Келинг, яна бир марта бу жамоалар ўртасидаги баҳслар тарихига назар ташлаймиз.

Ўзаро ўтказилган 29та ўйиннинг 15 тасида "аждарлар" зафар қучган бўлса, “Машъал" 8 бор ғалаба қозонган. Қолган 6та баҳсда томонлар муроса йўлини танлашган. Эътиборли жиҳати, барча дуранг натижалар Муборакда қайд этилган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам мос равишда “Насаф” футболчилари устунлик қилишмоқда: 47-27.

Мазкур жамоалар Муборакда шу пайтгача ўзаро 14 марта куч синашишган. Шуларнинг 2тасида “Насаф” ғалабага эришган, холос. 6 учрашувда дуранг ва яна 6 учрашувда мағлуб бўлганмиз. Муборакдаги ўзаро учрашувларда дарвозаларга  жами 30та гол киритилган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик “Машъал” томонида – 17:13.

Балки, бугун “Насаф” Муборакдаги ўн икки йиллик “қора анъана”га барҳам берар? Буни ўйиндан кейин билиб оламиз.

Демак, бугун футбол ишқибозлари яна бир қизиқарли учрашувга гувоҳ бўлишади. Футбол, ўз атамаси билан футбол. Футбол шуниси билан қизиқки, унда кутилмаган ҳисоб ва ҳаяжонга бой воқеалар бўлади. Бундан фақат ишқибозлар ютишади.

Шундай экан қизиқарли учрашувни ўтказиб юборманг. Муборакдаги “Баҳром Вафоев”стадионига ташриф буюринг!

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика