Latest news

02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  3 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  1 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  5 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   41 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  7 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  12 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  8 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   31 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  10 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  12 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  43 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  41 22:4534 йиллик орзу ушалди! Ўзбекистон ЖЧда!  622

Бугун Мақсудов учун биринчи имтиҳон News

Бугун Мақсудов учун биринчи имтиҳон

Бугун Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси Уммондаги Осиё чемпионатида биринчи ўйинини ўтказади.
Футболчиларимиз Тошкент вақти билан соат 18:00да Хитой ёшлар термасига қарши майдонга тушишади. Бугунги ўйиннинг терма жамоамиз бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов учун аҳамияти ниҳоятда катта. Чунки у киши бош мураббий сифатида ўзининг биринчи имтиҳонини топширади. Шундай экан, Шуҳрат ака ҳозир қанчалик ҳаяжонланаётганини ҳис қилса бўлади.

Осиёдаги ҳар қандай мусобақа биз учун ниҳоятда муҳим. U-22 Осиё чемпионати эса жуда керакли турнир бўлди. Чунки айни шу ёшда футболчининг ҳақиқий салоҳияти кўзга ташланади. Европа чемпионатларига кетиш учун қулай имконият юзага келади. U-22 Осиё чемпионати – футболчилар учун тайёр ярмаканинг ўзгинаси. Ўйлаймизки, буни бизникилар ҳам яхши ҳис қилиб туришибди. ЎФФ бу жамоамиздан натижа талаб қиляптими-йўқми, тўғриси, бундан менинг хабарим йўқ. Натижа талаб қилиш учун аввал бошдан шароит яратиб бериш зарўр бўлади. Шароит қилиндими-йўқми, буниям яхши билмаймиз. Лекин барибир ҳар бир мураббий каби Шуҳрат Мақсудов ҳам натижа кўрсатишга ҳаракат қилиши турган гап.

Мақсудовдан биринчи навбатда терма жамоанинг ўз ўйин услубини йўлга қўйиб олиши талаб этилади. Шуҳрат ака шу пайтгача Абрамов, Шквирин, Қосимов каби мураббийлар билан ишлаб мураббийлик соҳасидаги билимларини ошириб борди. Ана энди ўша билимларни мустақил мураббий сифатида амада қўллаш фурсати келди. Аммо келажакда Олимпиада ўйинларига боришни мақсад қилаётган бу жамоамизнинг мураббийлар штаби ҳеч кўнгилга ўтирмаяпти. Масалан, Мақсудовга ёрдам бераётган Алексей Евстафеевни олайлик. У киши ўзи шундоқ ҳам 1995 йилда туғилган футболчилардан иборат терма жамоа бош мураббийи ҳисобланади. Бу жамоа шу йил Осиё чемпионатида қатнашади. Шундай экан, Евстафеев қай бирига жиддий қарайди: U-22 гами ё 95 ларгами? Яна бир ёрдамчи мураббий Мурод Исмоилов баъзи сабабларга кўра Уммонга кета олмабди. Бир томондан жуда яхши бўлди. Нима кераги бор, “Нефтчи” жамоаси янги бош мураббийининг Уммонга боришини? Ундан кўра клубдаги муаммоларни ҳал қилиб, жамоани олий лигага тайёрлаши керак эмасми?

Биз хоҳлардикки, бундан кейин клубда ишлаётганлар терма жамоага, терма жамоада ишлаётганлар клубга аралашмасин. Шундагина ишда унум бўлиши мумкин. Эшитишимизча, Евстафеев “Бухоро”га ҳам ишга кирибди. У ерга бориб нимани қойиллатади, ҳайронмиз. Ўлкамизда “Про” олган мураббийлар сони 50тага етиб қолди-ёв. Қани ўшалар? Нима учун терма жамоаларимизда тегирмон навбати билан дегандек нуқул бир хил мураббийлар айланиб қолди? Ёки бизда маҳоратли мураббийлар шунчалик танқисми? Мен Евстафеевнинг билим ва маҳоратига шубҳа қилмайман, лекин унинг бир вақтнинг ўзида U-22, 1995лар ва “Бухоро”да ишлаши ғалати эмасми? Қайси бирида жонини койитиб ишлай олади? Бизда унга рақобатчилик қила оладиган бошқа мураббийлар йўқми? Ҳар йили турли лицензияларга ўқитилгани билан нега иш билан таъминлаш олиб борилмаяпти? Ва бу ҳолат яна қачонгача давом этади?

Узр, мавзудан сал чалғиб кетдим. Хуллас, бугун Мақсудов учун биринчи имтиҳон ва бу имтиҳонда Шуҳрат акага омад тилаймиз!

Хайрулла Холиқов.   
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика