Latest news

02:15ПСЖ ўйинда ва пенальтилар сериясида камбэк амалга ошириб, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди!  21 00:55Рэшфорд "Барса" ҳақида: "Англиядан фарқли ўлароқ, бу ерда ҳамма нарса шиддатли"  1 00:36Февзи Давлетов: "Гол ўтказиб юборганимизда жаҳлим чиқди"  0 00:20Иньиго "Ал Насср"га ўтиши ҳақида: "Бундай таклифни кўрганда ишона олмадим"  2 00:02Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак"  1 23:39Ҳаким Фузайлов: "Баҳс давомида яққол устунлик қила олмадик"  0 23:35Виктор Карпенко: "Руҳан тикланиб олсак, юқорига кўтариламиз"  3 23:01ЕКЛ саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Викинг"дан икки ўйин натижасига кўра устун келди ва кейинги босқичга йўл олди. Шомуродовдан ассист!  20 22:46"Қайрат"га бир қадам қолди. ЕЧЛ саралашининг сўнгги босқичи қандай кўриниш олди?  15 22:38Артём Петросян: "Олимпик"да салоҳият юқори. Ўйинлар қанча кўп бўлса, шунча яхши"  1 22:28Мирко Йеличич: "Юрагимнинг ярми "Олимпик"да, ярми "Локомотив"да бўлди"  1 21:52Тезкор: "Галатасарой" Эдерсон билан келишувга эришди  2 21:50Турдимуродов ўйин қаҳрамонига айланган учрашувда "Бунёдкор" Термизда мағлуб бўлди  24 21:34"Реал" эртага 45 млнга сотиб олган ўйинчисини таништиради  3 21:10"Ман Сити" Доннаруммани сотиб олишдан кўра Эдерсонни сақлаб қолишни афзал кўрмоқда  3

Бугун "Манчестер Юнайтед" - ПСЖ. Даҳшат! News

Бугун "Манчестер Юнайтед" - ПСЖ. Даҳшат!

Бугун ЕЧЛнинг 1/8 финал ўйинлари старт олади.

Бугуннинг энг қизиқарли ўйини шак-шубхасиз "Олд Траффорд"да бўлиб ўтади. "Автобус"дан воз кечган МЮ муаммолар гирдобидаги ПСЖни қабул қилади.

«МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД» - «ПАРИ СЕН-ЖЕРМЕН»
Сешанба, 12 февраль 2019 йил.
ЕЧЛ 1/8 финали, биринчи ўйин.
Стадион: «Олд Траффорд», Манчестер.
Бошланиш вақти: 20:00 BST (01:00 UzT).

Таркиблар ҳолати

«Манчестер Юнайтед»

Манкунианликлар ушбу ўйинга жангавор таркиб билан етиб келишди. Ҳозирда асосий таркиб футболчилари ҳисобланмаётган Валенсия, Дармиан ва Рохода жароҳатлар бор. Шу боисдан улар бугунги баҳсда майдонга тушишмайди.

Дисквалификация: Йўқ.
Жароҳатланганлар: Рохо, Валенсия, Дармиан.
Ўйинга қайднома: Де Хеа, Ромеро, Грант - Смоллинг, Байи, Жонс, Линдельоф, Шоу, Янг, Далот - Погба, Матич, Эррера, МакТоминай, Перейра, Фред - Мата, Лингард, Рэшфорд, Санчес, Лукаку, Марсьяль.

ПСЖ

"Юнайтед"га қарши ўйиндан олдин Томас Тухелда бир неча муаммолар бор. Ҳимоячи Менье, ҳужумчилар Неймар ва Кавани "Олд Траффорд"да ўйнамайди.

Дисквалификация: Йўқ
Жароҳатланганлар: Неймар, Менье, Кавани.
Ўйинга қайднома: Буффон, Ареола, Cибоис - Алвес, Силва, Бернат, Курзава, Керьер, Кимпембе, Маркиньос - Верратти, Паредес, Ди Мария, Дракслер, Нкунку - Мбаппе, Чоупо-Мотинг, Диаби.

ЕЧЛ 1/4 финали учун курашадиган "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ илк марта ўзаро баҳс олиб боради.

Англия ва Франция жамоалари бунгача кўп бора плей-оффларда дуч келишган. Сўнгги 5 қарама қаршиликнинг 4тасида фақатгина французлар кейинги босқичга йўлланма олишган.

ПСЖ ЕЧЛни C гуруҳидан бошлаганди. МЮ эса H гуруҳидан чиқди.

Сўнгги йилларда ушбу икки жамоаларнинг 1/8 финалдаги натижалари ёмон бўлмоқда. МЮ 2013/14 йилги мавсумдан буён чорак финалга чиққанича йўқ. ПСЖ эса сўнгги икки мавсумда айнан шу босқичдан мусобақани тарк этмоқда. Парижликлар 2017 ва 2018 йилларда 1/8 финалда "Реал" ва "Барселона"га имкониятни бой беришди.

Жамоалар ҳақида фактлар

"Манчестер Юнайтед"

Манкунианликлар 11 марта 1/8 финалда майдонга тушади (6 ғалаба, 4 мағлубият). Умумий олганда ушбу жамоа 18-марта ЕЧЛ плей-офф босқичига чиқди. МЮ бу босқичда ўтган илк ўйинларнинг иккитасида мағлуб бўлган. Кейинчалик эса 1/8 финалдаги 7 ўйиннинг 6тасида ғалабага эришди. Ўтган мавсумда эса жамоа "Севилья" тўсиғидан ўта олмади.

2017/18 йилги мавсумда манкунианликлар "Севилья"га қарши илк ўйинда дуранг ўйнаган бўлса-да, жавоб баҳсида 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Шу орқали жамоанинг "Олд Траффорд"да еврокубоклардаги 21 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига барҳам берилди. Ундан олдинги мағлубият эса 2012/13 йилги мавсумда "Реал"га қарши ўйинда қайд этилганди.

Демак, "Манчестер Юнайтед" ушбу босқичдаги сўнгги 3 ўйиннинг иккитасида мағлубиятга учради. Умумий ҳисоблаганда "Юнайтед"нинг ушбу босқичдаги уй ўйинлари статистикаси шундай кўриниш олган: 6 ғалаба, 1 дуранг, 3 мағлубият.

"Манчестер Юнайтед" ушбу мавсум ЕЧЛ доирасидаги дастлабки икки уй ўйинида ғалабага эриша олмади - 0:0 "Валенсия", 0:1 "Ювентус". 5-турда эса "Янг Бойз" қийинчилик билан таслим қилинди, 1:0.

"Юнайтед"нинг ЕЧЛдаги 57 фоиз голи 85-дақиқадан кейин киритилди (7тадан 4таси).

"Олд Траффорд"да бу мавсум ЕЧЛда жуда кам гол урилди - 3 ўйинда 2 гол. "Валенсия"га мағлуб бўлганига қарамасдан "Юнайтед"нинг еврокубоклардаги сўнгги натижалари ажойиб кўринишда: 16 ғалаба, 5 дуранг, 5 мағлубият.

ПСЖ

Парижликлар кетма-кет еттинчи марта ЕЧЛнинг плей-офф босқичига чиқмоқда. Бу "Реал" (22), "Барселона" (15) ва "Бавария"дан (11) кейинги энг яхши натижа. Бироқ жамоа шу вақтга қадар ярим финалга чиқиш каби энг яхши натижасини такрорлай олишмади.

2013-2016 йилларда ПСЖ кетма-кет 4 марта чорак финалга чиқди, бироқ сўнгги икки йилда "Реал" ва "Барселона" ПСЖни 1/8 финалда тўхтатди.

ПСЖнинг 1/8 финалдаги статистикаси - 4 ғалаба, 2 мағлубият.

ПСЖ Англия клублари билан 6 марта плей-офф ўйинларида қатнашган ва шуларнинг 3тасида кейинги босқичга чиққан. Сўнгги марта ПСЖ 2015/16 йилги мавсумда "Манчестер Сити" тўсиғидан ўта олмаганди - 2:2, 0:1. "Сити"га қарши жавоб баҳсигача ПСЖ еврокубокларда кетма-кет 22 ўйинда гол уриб келаётганди.

ПСЖ бу мавсумда Англия жамоасига мағлуб бўлишга улгурди. 1-турда "Ливерпуль" ўз майдонида ПСЖни 3:2 ҳисобида мағлуб этишни уддалаганди.

Учрашув ҳакамлари

Бош ҳакам - Даниэле Орсато
Қанот ҳакамлари - Фабиано Прети ва Алессандро Костанцо
Тўртинчи ҳакам - Даниэле Довери
Видеоассистентлар - Марко Гвида ва Массимилиано Иррати.

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика