Latest news

16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  0 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  7 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  6 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  3 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  1 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  2 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  2 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  1 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2

Бугун "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль". Дерби яқин дўстлар! News

Бугун "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль". Дерби яқин дўстлар!

Бугун АПЛнинг 27-тури доирасидаги марказий ўйин ўтказилади.

Шимолий-Ғарбий дерби номи билан машҳур бўлган "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" учрашувига бўлган қизиқиш ҳамиша юқори. Зеро бу дербининг ўтмиши ажойиб.

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД» - «ЛИВЕРПУЛЬ»
«Олд Траффорд», Манчестер.
Премьер Лига, 27-тур.
Якшанба, 24 февраль 2019 йил
Бошланиш вақти: 14:05 (Манчестер) - (19:05 Тошкент).

ТАРКИБЛАР ҲОЛАТИ

«Манчестер Юнайтед»

«Манчестер Юнайтед»дагилар Жесси Лингард ва Антони Марсьялнинг асосий таркибга қайтишига умид қилишмоқда. Дарвозага Давид Де Хеа қайтади. У ўтган галги баҳсда ўз жойини Серхио Ромерога бўшатиб берганди.

Дисквалификация: Йўқ
Жароҳатланганлар: Рохо, Валенсия, Дармиан.
Сўроқ остида: Марсьяль, Лингард.

«Ливерпуль»

Жамоанинг асосий таркибига Виржил Ван Дейк қайтади. У "Бавария"га қарши ўйинни дисквалификация сабабли ўтказиб юборганди. "Қизиллар"нинг яна бир ҳимоячиси Деян Ловрен эса жароҳати сабабли ўйинда қатнашмайди.

Дисквалификация: Йўқ
Жароҳатланганлар: Окслейд-Чемберлен, Гомес, Ловрен.

«Манчестер Юнайтед»
Сўнгги 5 ўйин (барча турнирларда): Д-Ғ-Ғ-М-Ғ
4-ўрин, 51 очко

"Манчестер Юнайтед" АПЛдаги сўнгги 9 ўйинининг 8тасида ғалабага эришиб, бир марта дуранг қайд этди. Бу уларнинг 2017 йилдан буён қайд этилган энг узоқ мағлубиятсиз сериядир.

Жамоа бу мавсумда ўз майдонида ўтказилган ўйинларнинг фақатгина биттасида гол ўтказмади. Манкунианликлар ушбу натижаси орқали АПЛ жамоалари орасида "Фулхэм" билан бирга сўнгги ўринда кетмоқда.

Агарда "Манчестер Юнайтед" яна гол ўтказиб юборадиган бўлса, бу уларнинг 1972 йилдан буён қайд этган энг ёмон натижаси бўлиб қолади.

Оле-Гуннар Сульшер АПЛдаги илк 9 ўйинида 25 очко жамғарди. Бу борадаги энг яхши натижа Гуус Хиддинкка тегишли эди. У "Челси"даги илк 10 ўйинида 25 очко жамғарганди.

«Ливерпуль»
Сўнгги 5 ўйин (барча турнирларда): Ғ-Д-Д-Ғ-Д
2-ўрин, 65 очко


"Ливерпуль" бу мавсумда фақатгина бир марта мағлуб бўлди.

"Ливерпуль" бу мавсумда 12 сафар ўйинида 1 мартасидагина мағлуб бўлди.

Бироқ жамоа АПЛнинг кучли тўртлик жамоалари майдонидаги сўнгги 7 ўйинда ғалаба қайд эта олмади. Юрген Клопп жамоаси бу мавсум барча сафар ўйинларида гол киритишни уддалади. Бундай натижани "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ҳам такрорлай олди.

"Ливерпуль" бу мавсум АПЛда атиги 8 гол ўтказиб юборди.

Юрген Клопп мураббий сифатида "Олд Траффорд"даги сўнгги 3 ўйинида 2 мағлубият ва 1 дуранг қайд этди.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Жамоалар барча турнирларда ўзаро 201 ўйинда қатнашишган. "Юнайтед" 80, "Ливерпуль" эса 66 ўйинда ғалаба эришган бўлса, 55 баҳс дуранг билан ниҳояланган.

АПЛ доирасида эса жамоалар ўзаро 172 марта тўқнаш келишган. Унинг 68тасида манкунианликлар, 47тасида эса мерсисайдликлар ғолиб бўлган. 47 ўйинда ғолиб аниқланмаган.

"Юнайтед" "Ливерпуль"га қарши ўтган сўнгги 9 уй ўйинининг 7тасида ғалаба қозонган бўлса, бир марта дуранг (2017 йил, январь, 1:1) ва бир марта мағлубият (2014 йил, март, 0:3) қайд этган.

ҲАКАМЛАР БРИГАДАСИ:
БОШ ҲАКАМ:
Майкл Оливер(Нотумберленд).
Бу мавсумда барча турнирларда 21 ўйинда қатнашди ва 65 сариқ ҳамда 2 марта қизил карточка кўрсатди.
ҚАНОТЛАРДАГИ ҲАКАМЛАР: Стюарт Барт, Саймон Беннетт.
ЗАХИРА ҲАКАМИ: Андре Марринер.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика