Latest news

01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  4 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  0 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:58А Серия. "Милан" - "Пиза" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  8 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  8 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  51 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

Бугун Мадрид иккига бўлинади ёхуд "Атлетико" - "Реал" ўйини олдидан превью News

Бугун Мадрид иккига бўлинади ёхуд "Атлетико" - "Реал" ўйини олдидан превью

Бугун мавсумдаги илк Мадрид дербисига гувоҳ бўламиз!

"Эл Класико"дан ҳам қолишмайдиган қайноқ ва принципиал тўқнашувларни соғиндингизми? Марҳамат, Ла Лиганинг 6-туридаёқ дербидан баҳраманд бўлинг.

Ушбу ўйин ҳар икки жамоа учун муҳим аҳамиятга эга. Бу шунчаки 7-тур ўйини эмас, балки Мадриддаги энг катта қарама-қаршиликдир. Ҳамшаҳарларидан 1 очко ортда бораётган Симеоне ва унинг жамоаси бугун уйдаги баҳсда ғалаба қозонишга уриниб кўради. Зидан жамоаси ҳам мусобақадаги ўрнини мустаҳкамлаш учун "тиш-тирноғи" билан курашади.


Atletico Madrid

LaLiga . Round 7

29/09/2019, 01:00

0
:
0
Finished

Real Madrid

Stadium: Estadio Wanda Metropolitano, 67942 spectators

Referee: Jose Luis Gonzalez

45'
90'
46'  Vitolo (Angel Correa)
61'  Renan Lodi (Thomas Lemar)
70'  Joao Felix (Marcos Llorente)
90'  Thomas Partey
22'  Nacho Fernandez
68'  Federico Valverde (Luka Modric)
69'  Raphael Varane
77'  Eden Hazard (James Rodriguez)
88'  Karim Benzema (Luka Jovic)



Жамоаларнинг ҳозирги ҳолати қандай?

"Атлетико"

"Атлетико" мавсум стартини омадсиз бошлади деб бўлмайди. Жамоа бу мавсумда 7та ўйин ўтказди ва улардан биттасида мағлуб бўлди. Ла Лига 4-тур доирасида "Реал Сосьедад" майдонига сафар уюштирган Симеоне жамоаси мезбонлардан қаттиқ тарсаки ейишди ва жамоанинг ғалабали серия шу билан якун топган эди. Чемпионлар Лигасида эса "Атлетико" "Ванда Метрополитано"да 0:2 ҳисобида ютқаза туриб, якунда туринликларни ортга 1 очко билан қайтишга мажбур қилишди. "Матрасчилар" Ла Лига доирасида 4та ғалаба, 1та дуранг ва 1та мағлубият қайд этишган.

"Реал"

Зидан жамоаси ҳозирда Ла Лигада пешқадам бўлиб турибди. "Қаймоқранглилар" ҳамшаҳарларидан бир очко олдинда боришмоқда. "Реал" чемпионатда ҳали ютқазмаган икки клубдан биридир. "Қироллик клуби" 6та ўйиндан 4тасини ўз фойдаларига ҳал қилишган. Клуб ЧЛда ПСЖдан жавобсиз 3та гол қабул қилиб олди, аммо халқаро майдонда вазиятни ўнглаб олиш учун вақт етарли.



Феликс ёки Азар?

Икки клуб ҳам ёзги трансферлар ойнасида йирик трансферларга қўл уришди. Гап 100 миллион евродан қимматроқ трансферлар ҳақида кетмоқда.

Феликс - 126 миллион евро ("Бенфика"дан). Феликс тезда жамоага киришиб кетди ва ҳар ўйинда асосий таркибда майдонга тушмоқда. Португалиялик ёш футболчи мавсумолди йиғинни ажойиб тарзда ўтказди, аммо табиий равишда Ла Лиганинг старти у учун осон бошлангани йўқ. Аммо, Феликснинг иқтидорига шубҳа қилмаган ҳолда айтиш мумкинки, у ҳали жамоага янада мослашиши, Ла Лигани тўлиқроқ ҳис қилиши ва ўрганиши керак.

Азар - 100 миллион евро ("Челси"дан). Белгиялик футболчи нисбатан кам ўйнамоқда. Сабаби - жароҳат. Зидан бошида ўзининг ўйин услубини Азар атрофида қуришни мақсад қилган эди. Аммо, айнан жароҳат унинг режаларини бирмунча кечиктирмоқда. Эденнинг ўйини ёмон чиқмаяпти, аммо у ҳам Жоауга ўхшаб тезроқ жамоа ўйинига мослашиши керак.

Ҳар иккала футболчи бугунги ўйинда ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишади.


Йўқотишлар

"Атлетико"

Майдон эгаларига ушбу баҳсда олдинги ўйинда майдондан четлатилган Альваро Мората ёрдам бера олмайди. Шунингдек, анчадан буён жароҳати туфайли майдонга туша олмаётган Шиме Врсалько бугун ҳам ўйинни майдон ташқарисидан кузатишга мажбур. "Атлетико"да ўз ўрнини топиб улгурмаган Борха Гарсес ҳам жароҳати туфайли майдонга туша олмайдиганлар рўйхатида. Сонидан олган енгил жароҳати туфайли "Мальорка"га қарши ўйинни ўтказиб юборган Тома Лемар аллақачон машғулотларга киришган ва Симеоне уни қайдномага ҳам қўшиб қўйди. Аммо, унинг ўйинни дастлабки дақиқаларданоқ бошлаши сўроқ остида.

"Реал"

"Реал" таркибида эса бугунги ўйинни Марко Асенсио тиззасидан олган жароҳати туфайли ўтказиб юборади. Шунингдек, Ферлан Менди, Иско ва Марселолар ҳам бугунги ўйин ўтказиб юборишади. Яқиндагина машғулотларга қайтган Лука Модрични франциялик мутахассис қайдномага киритган.



Жамоаларнинг бундан олдинги ўйинлари

"Атлетико" ва "Реал" ўртасидаги сўнгги баҳс ёдингиздами? Ёзда жамоалар Халқаро чемпионлар кубоги доирасида тўқнаш келишганди. Ўша ўйинда "матрасчилар" ҳамшаҳарларини чин маънода шарманда қилишган. Диего Костанинг бенефисига айланган ўйинда "Атлетико" "Реал"ни 7:3 ҳисобида таслим этган эди. Тўғри, бу ўйин ўртоқлик мақомига эга бўлгандир. Аммо, бундай қарама-қаршиликларда мухлислар ўз қаҳрамонларидан фақат ғалаба кутишади.

"Реал" – "Атлетико" - 3:7 

Голлар: Начо, 59, Бензема, 85 (пенальтидан), Хави, 89 – Коста, 1, 28, 45, 51, Феликс, 8, Корреа, 19, Витоло, 70. 

"Реал": Куртуа (Навас, 46), Одриосола (Карвахаль, 46), Рамос (Санчес, 62), Начо, Марсело (Бэйл, 62) – Модрич (Кубо, 62), Кроос, Иско (Родриго, 62), Винисиус (Лукас Васкес, 46), Йович (Бензема, 30), Азар (Де Ла Фуэнте, 62).

 "Атлетико": Облак, Триппьер (Муньос, 66), Савич (Фелипе, 66), Эрмосо (Монтеро, 66), Лоди (Санчес, 66), Феликс (Витоло, 66), Сауль (Эррера, 66), Коке (Льоренте, 66), Лемар (Санабрия, 66), Коста, Мората (Корреа, 13). 

Огоҳлантиришлар: Иско, Начо – Сауль. Четлатишлар: Карвахаль, 65 – Коста, 65.


Жамоаларнинг охирги 5та ўйинлари натижаси:

"Реал" - "Атлетико" 3:7

"Атлетико" - "Реал" 1:3

"Реал" - "Атлетико" 0:0

"Реал" - "Атлетико" 2:4

"Реал" - "Атлетико" 1:1



Ла Лига жадвали (юқори 10талик)


Қизиқарли маълумотлар

- "Реал" охирги 3та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди.

- "Атлетико" уйида ўтган охирги 10та ўйинда мағлубиятга учрамади.

- "Реал" ҳар бир ўйинда ўртача зарба бериш лигада етакчи - 17,2.


Тахминий таркиблар

"Атлетико": Ян Облак, Ренан Лоди, Хосе Мария Хименес, Стефан Савич, Киран Триппьер, Томас Парти, Сауль, Витоло, Коке, Диего Коста, Жоау Феликс.

"Реал": Тибо Куртуа, Начо Фернандес, Рафаэль Варан, Серхио Рамос, Даниэль Карвахаль, Каземиро, Тони Кроос, Лука Модрич, Эден Азар, Гарет Бэйл, Карим Бензема.


Ўйин сайтимиз томонидан матнли трансляция қилинади. Шундай экан, биздан узоқлашманг.

Author : Alisher
Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика