Latest news

02:27Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Реал Овьедо"ни йирик ҳисобда таслим этди  66 01:53А Серия. "Ювентус" "Парма"ни ишончли ҳисоб билан таслим этди, "Аталанта" эса ўз уйида "Пиза"ни юта олмади  4 00:34Байиндир — МЮ таркибида АПЛнинг икки турида яққол голли вазият яратган ягона футболчи  3 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда "Фулхэм" билан дуранг ўйнади  33 21:40БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Хорфаккан"ни мағлуб этди, Ғаниевдан иккита ассист  4 20:57"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчисини нишонга олди  4 20:23Рабьога "Наполи", "Милан" ва турк клублари қизиқиш билдирмоқда  0 19:50ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда ғалабага эришди, Раҳмоналиев кетма-кет бешинчи ўйинда захирада қолдирилди  5 18:50Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўн киши билан камбэк эвазига ғалаба қозонди, Ўринбоев бу сафар ҳам захирада қолдирилди  3 17:49Доннарумма "Ман Сити" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Битим суммаси 50 млн евродан кам бўлади  0 16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  14 14:55Жан-Пьеро Гасперини: "Аниқроқ бўлганимизда иккинчи голни ҳам урардик"  1 14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  2

Бугун Латвияда Ўзбекистон клуби ўйнайди News

Бугун Латвияда Ўзбекистон клуби ўйнайди

Тошкентнинг "Интер Спорт" футбол клуби ўқув-йиғин машғулотлари ўтказиш мақсадида Латвияга йўл олгани ҳақида хабар бергандик.

22 сентябрдан 23 сентябрга ўтар кечаси Тошкентдан йўлга чиққан жамоа аъзолари кеча манзилга етиб келишди. "Интер Спорт" делегацияси Латвия пойтахти Ригадан 65 км. узоқликдаги Тукумс шаҳрида истиқомат қилмоқда. "Stelles" меҳмонхонасига жойлашган футболчилар бугун хориж йиғинидан ўрин олган илк машғулотни ўтказишди.

Тукумсда аҳоли сони унчалик кўп эмас. Шаҳар тинч ва озода. Кўчада одамларни деярли кам кўрасиз. Ҳаво эса ажойиб. Бироз совуқ тушганини ҳисобга олмаганда айни йиғин ва назорат баҳслари ўтказса бўладиган об-ҳаво. Тукумс Латвиянинг курорт шаҳарларидан бири Юрмалага ниҳоятда яқин.

Жамоа аъзолари бугун кундузи шаҳарнинг шу ном билан аталувчи футбол клубига қарашли майдонда машғулот олиб борди. Маълумот учун, Тукумснинг "Тукумс 2000" футбол клуби ҳозирда биринчи лигада иштирок этмоқда ва 18 ўйиндан сўнг 48 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида пешқадамлик қиляпти. Бугун "Интер Спорт" вакиллари мана шу жамоага қарши дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказишади. Ўйин маҳаллий вақт билан 20:00 (Тошкент вақти билан 22:00)да бошланади.

"Тукумс 2000" жамоаси бош мураббийи Андрей Карлович Лапса Тошкентдан келган меҳмонларга маиший ва бошқа хизматлар борасида қўлдан келганча ёрдам беряпти. Бир сўз билан айтганда, ҳеч қандай муаммо йўқ. Айтиш мумкинки, Латвияда клублар келиб йиғин ўтказса бўладиган жойлар кўп экан. Қолаверса, ўртоқлик учрашувлари учун спарринг рақиб топиш ҳам унчалик муаммо эмас.

Кейинги йилдан Тошкент шаҳар иккинчи лигасида иштирок этишни мақсад қилаётган "Интер Спорт" Латвияга 21 нафар футболчи билан йўл олгани ҳақида сайтимиз орқали хабар бергандик. Қуйида Дилшод Иброҳимов бошқарувидаги футболчилар рўйхатини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Дарвозабонлар: Убайдулла Иноятиллаев (08.10.1996), Акром Хўжаев (10.01.1998), Сардор Тоҳиров (19.05.1997).

Ҳимоячилар: Беҳзод Абдуллаев (10.05.1998), Сайдулло Тошпўлатов (17.09.1998), Суҳроб Нашванқулов (10.05.2001), Жавлонбек Неъматов (24.08.1998), Абдураҳим Ҳамзаев (06.04.1996), Амирхон Иброҳимов (14.01.1996), Икром Кўчимов (05.11.1998), Муҳаммад Маҳмудов (04.01.1999), Заҳриддин Абдувалиев (31.12.1998).  

Ярим ҳимоячилар: Асадбек Рўзиматов (12.01.2001), Элдор Кабиров (10.02.2000), Ғиёсиддин Собиров (09.08.2000), Сардор Фозилов (25.06.2000), Сарвар Абдуллаев (21.04.1996), Хайрулло Жакбаров (06.01.1994).  

Ҳужумчилар: Бекзод Рўзматов (01.06.1995), Азизбек Рўзиқулов (17.04.2000), Ҳусан Расулов (27.03.1998).

Х.Холиқов, Латвиянинг Тукумс шаҳридан.



Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика