Latest news

01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  17 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0

Бугун Италияда Индзаги - Гаттузо "тўқнашуви" News

Бугун Италияда Индзаги - Гаттузо "тўқнашуви"

Бугун Италия А серияси 13-туридан ўрин олган "Лацио" - "Милан" учрашуви бўлиб ўтади.


«Милан»нинг чемпионатдаги кетма-кет ғалабали серияларидан сўнг Гаттузони роса мақташди. Аммо шуни айтиш керакки, қўлга киритилган ғалабалар ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда қайд этилди ва бу жамоа ўйинида кескин ўзгариш юзага келгани йўқ.

«Милан» мағлуб этган «Сампдория», «Женоа» ва «Удинезе» ўша пайтда ўзларининг оптимал спорт формаларида эмасди. «Милан» турнир жадвалида ЕЧЛга йўлланма берувчи ҳудудда ҳам бўлишга улгурди, аммо ўшанда ҳам муаммолар ҳали бартараф этилгани йўқлигини кўрсатиб турганди.



«Ювентус» билан бўлган баҳс буни амалда яна кўрсатиб берди. Устига-устак ўша ўйинда жамоа тўпурари Гонсало Игуаин қизил карточка олиши бугунги тўқнашувда ҳам «Милан»га қўшимча қийинчилик тақдим этади.

«Лацио»га қарши «Милан» асосий «снайпери»сиз қийналиб қолиши аниқ. Бироқ бу Гаттузо олдида турган ягона муаммо эмас. Гап шундаки, яқиндагина жарроҳлик столига ётган Бонавентура мавсум якунига қадар сафдан чиқди. Лукас Билья яқин 4 ой давомида жамоага ёрдам беролмайди. Лазаретни шунингдек яна уч марказий ҳимоячилар: Маттиа Кальдара, Матео Мусаккьо ва Андреа Романьоли тўлдириб туришибди. Бу эса Гаттузони яна тактик схемани ўзгартиришга мажбур қилади. «Лацио»га қарши Гаттузо катта эҳтимол футболчиларни 3-4-3 жойлашуви асосида майдонга туширади. «Милан»нинг мазкур схемаси ишончли ўйинни кафолатламайди. Шундоқ ҳам «Милан» чемпионатда 16та гол утказиб юбориб энг кам гол қўйворган жамоалар ичида 11-ўринни эгаллаб турибди.



«Лацио» жорий мавсумда мавсумда фақатгина «Ювентус» ва «Наполи» дарвозасига йўл топа олмади. Қолган учрашувларда римликларнинг ҳужум чизиғи уялтирмаяпти. Аммо бу «Лацио»га жиддийроқ вазифалар учун курашишга етарли бўлмаяпти. Жамоа ўзидан кучлироқ ёки турнир жадвалида тепароқ турган рақиблар билан муаммоларга дуч келмоқда. Аммо турнир жадвалида ўзидан пастки ўринда бораётган жамоаларга қарши ишончли ўйнаб, очколар ҳисобини ошириб боришмоқда. «Милан» эса буни ҳам уддалай олмаяпти.

«Лацио» айни пайтда ўйин жиҳатидан ҳам, руҳий тарафлама ҳам «Милан»дан устунроқ кўринмокда. Бу эса уларга мазкур баҳсда фаворит номини беради.


Тахминий таркиблар:

«Лацио»:
Стракоша – Уоллас, Ачерби, Раду – Марушич, Пароло, Бадель, Лулич – Луис Альберто, Милинкович-Савич – Иммобиле

«Милан»: Д. Доннарумма – Абате, Сапата, Родригес – Калабрия, Кессье, Бакайоко, Лаксальт – Сусо, Кутроне, Чалханоглу




Lazio

Joaquin Correa - 90'

Serie A . Round 13

25/11/2018, 22:00

1
:
1
Finished

AC Milan

Wallace - 78'

Stadium: Stadio Olimpico, Rome, 38000 spectators

Referee: Luca Banti

45'
90'
33'  Sergej Milinkovic-Savic
64'  Luis Alberto (Joaquin Correa)
65'  Sergej Milinkovic-Savic (Jordan Lukaku)
82'  Stefan Daniel Radu (Felipe Caicedo)
90'  Joaquin Correa
78'  Wallace
87'  Gianluigi Donnarumma


Шаҳбоз Беғамов

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика