Latest news

22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  0 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  8 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:46Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Машъал" 3:1 (матнли трансляция)  34 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   5 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  12 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  4 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1

Бугун Испания Суперкубогининг биринчи учрашуви бўлиб ўтади News

Бугун Испания Суперкубогининг биринчи учрашуви бўлиб ўтади

Бугун "Севилья" Испания Суперкубоги доирасида "Барселона"ни қабул қилади.

Ушбу соврин учун учрашувлар 1982 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Аммо 1940-1953 йиллар давомида Испания лигаси чемпиони ҳамда Кубок соҳиби ўртасида "Copa Eva Duarte" номли турнир бўлиб ўтар эди.

"Барселона" Испания Суперкубогини энг кўп қўлга киритган жамоа ҳисобланади. Каталонияликлар 20 та совриннинг 9 тасини қўлдан чиқаришган. Кейинги ўринларни "Реал" (14 та иштирок, 9 та ғалаба), "Депортиво" (3 та иштирок, 3 та ғалаба), "Атлетико" (6 та иштирок, 4 та ғалаба), "Атлетик" (4 та иштирок, 2 та ғалаба) ва бошқалар эгаллаб турибди.

Испания Суперкубоги учун баҳс 2 та учрашувдан иборат бўлади. Ушбу соврин учун кураш мамлакат чемпиони ҳамда Испания Кубоги соҳиби ўртасида ўйналади. Агар бир жамоа мамлакат чемпиони ҳамда Кубогини қўлга киритган бўлса, Испания Кубоги финалчиси Суперкубокда иштирок этади.

Ушбу соврин учун илк баҳс "Севилья"нинг уй аренаси "Рамон Санчес Писхуан" стадионида бўлиб ўтади. Жавоб учрашувини "Камп Ноу" қабул қилади (17 август).

Биринчи ўйин

14дан 15 августга ўтар кечаси. 01:00. "Севилья" - "Барселона" (Матч!Футбол2 LIVE)


Иккинчи ўйин

17дан 18 августга ўтар кечаси. 02:00 "Барселона" - "Севилья" (Матч!Футбол2 LIVE)

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика