Latest news

01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  1 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  49 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  3 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Бугун футбол, уйқуга ўрин йўқ! Финал олдидан финал... News

Бугун футбол, уйқуга ўрин йўқ! Финал олдидан финал...

Германия кубоги доирасида бугун тўртта учрашув бўлиб ўтади.

Германия кубоги нимчорак финал босқичида мухлислар финал олдидан финал учрашуви дея эътироф этилаётган "Бавария" - "Боруссия" Дортмунд қарама-қаршилигига гувоҳ бўлишади.

Жорий мавсумда Германия кубогида кутилган тўқнашувлар анча эрта содир бўлмоқда.

Ўтган босқичда ўзаро тўқнаш келган "Лейпциг" - "Бавария" жуфтлигида Свен Ульрайхнинг қаҳрамонлиги мюнхенликларга нимчорак финал чиптасини тақдим этганди.

Бу босқичда ҳам қуръа "Бавария"га ўта жиддий рақибни дучёр қилди.

"Боруссия" эса ўтган раундда нисбатан анча осонроқ рақиб - "Магдебург" жамоаси тўсиғидан ортиқча қийинчиликсиз ўтганди.

Бугун "Der Klassiker"дан кейин "Бавария" ёки "Боруссия" Германия кубогидаги ўз юришини анча эрта тўхтатишга мажбур бўлади.

Кетма-кет 4 йилдан буён Германия кубоги финалига қадар бораётган "Боруссия" Дортмундни бугун "Альянц Арена"да жуда "қайноқ" қабул кутмоқда.


Юпп Хайнкес келганидан сўнг ўйин ва натижа борасида юксалишга эришган "Бавария" айни дамда таркибда бир қатор йўқотишларга эга. Аммо шунга қарамай жамоа бир қатор ғалабали серияларни қайд этди. Қишки танаффус олдидан ҳам жамоа яхши кайфиятда янги йил таътилига йўл олишни мақсад қилгани аниқ.

"Боруссия" Дортмунд эса аксинча. Қизиғи, "Бавария" Юпп Хайнкес қайтганидан сўнг дортмундликларнинг натижалари кескин пасайиб кетди. Натижада Петер Бошш истеъфога чиқарилди. Жамоага "Кёльн"дан истеъфога чиқарилган Петер Штогер таклиф этилди. Штогер қўл остида жамоа иккита учрашув ўтказди ва ҳар иккисида ҳам ғалаба нашидасини сурди.

Бу ғалабалар эса "Бавария"га қарши муҳим баҳс олдидан жамоа кайфиятига яхши таъсир кўрсатгани аниқ.

Бу эса Мюнхенда жиддий ва кескин кураш бўлишини таъминлаш учун етарли.

Дортмунд жамоаси учун Германия кубоги жуда муҳим аҳамиятга эга. Чунки жамоа ЕЧЛда гуруҳдан чиқа олмади, Бундеслигада эса чемпионлик пойгасидан деярли чиқиб кетди. Эндиликда бор эътибор Германия кубогига қаратилади.

Бу эса шундоқ ҳам афиша ва тўқнашув қиймати жиҳатидан юқори аҳамият касб этувчи қарама-қаршиликни янада кескинлаштиради.

Қисқа қилиб айтганда, Германия финали олдидан финал беллашувига мос тўқнашув мухлисларга ажойиб футбол спектаклини тақдим этади.

Бугун ушбу учрашувдан ташқари яна учта беллашув ўтказилади.
Мёнхенгладбахда ҳам эътиборга молик ўйин бўлиб ўтади. Унда Дитер Хеккинг бошқарувидаги "Боруссия" жамоаси ўз уйида чорак финал чиптаси учун "Байер" билан курашади.

Бременда эса "Вердер" "Фрайбург"ни меҳмон қилади.

Яна бир тўқнашувда эса "Хайденхейм" "Айнтрахт" билан куч синашади.

Кеча эса чорак финал масаласини ҳал этган тўртта жамоа номи маълум бўлди.

Бугун қолган тўртта жамоа аниқланади.


Германия кубоги, 1/16 финал.

"Бавария" - "Боруссия" Дортмунд (00:45)

"Вердер" - "Фрайбург" (22:30)

"Боруссия" Мёнхенгладбах - "Байер" (22:30)

"Хайденхейм" - "Айнтрахт" (00:45)

Регламентга кўра, Германия кубоги учрашувлари бир ўйиндан иборат бўлади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика