Latest news

22:33"Боруссия" электромобил ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилади  0 22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  62 22:04"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  4 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  2 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  1 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  7 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2

Бугун футбол! "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" News

Бугун футбол! "Сўғдиёна" - "Навбаҳор"

Бугун олий лигада бўлиб ўтадиган учта ўйиндан сўнг 18-тур ўз якунига етади.

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмони бўлади. 

Олий лига. 18-тур. 14 август 

СЎҒДИЁНА - НАВБАҲОР

Бошланиш вақти - 19:00


Бош ҳакам: Владислав Цейтлин

Турнир жадвалидаги ўрни: "Сўғдиёна" 13-ўринда (17 очко), "Навбаҳор" 12-ўринда (17 очко). 

Очколар орасилданги фарқ - 0 очко. 

Таъриф: Турнир жадвалида ёнма-ён ўринларда бораётган жамоалар баҳси. Иккала жамоа ҳам бунгача бир хил 17 очкодан тўплаган. "Навбаҳор" ҳозирча 10та, "Сўғдиёна" эса саккизта баҳсда мағлуб бўлган. Бугунги ўйинда ғалаба қозонган жамоа албатта рақибидан кўтарилиб олади. Жиззахда жуда яхши учрашув бўлиши кутиляпти. Жамоаларнинг имкониятини тенг дея баҳолаш мумкин. 

Факт: Ўз майдонида саккизта беллашув ўтказган "Сўғдиёна" шундан иккитасида ғалаба қозониб, тўрт марта дуранг ўйнади ва икки бор мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 4-4. Умуман олганда, "Сўғдиёна" Жиззахда қаторасига тўртта учрашувдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа уч марта дуранг қайд этиб, бир бор мағлуб бўлган. Жиззахликлар охирги марта ўз майдонида 9-турда "Олмалиқ"ни мағлуб этишган. 



Факт: Сафарда еттита учрашувда майдонга тушган "Навбаҳор" эса барча ўйинларда мағлуб бўлган. Жамоа ҳаттоки дуранг қайд эта олмай келяпти. "Навбаҳор"нинг сафар учрашувларидаги тўплар нисбати 4-17. Умуман олганда, "Навбаҳор" сафар беллашувларида энг кам гол урган жамоалардан бири бўлиб турибди. Агар наманганликлар бугун дуранг ўйнашса, ёки ғалаба қозонишса, бу ҳам ўзига хос кичик сенсация бўлади. 



Эслатма: Наманганда кечган биринчи давра баҳсида томонлар 0:0 ҳисобини қайд этишган. 

Эслатма: Кеча бўлиб ўтган Ёшлар лигаси учрашувида "Навбаҳор" 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика