Latest news

00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  2 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  2 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  4 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  3 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0

Бугун футбол. "Шўртан" - "Олмалиқ" News

Бугун футбол. "Шўртан" - "Олмалиқ"

Бугун олий лиганинг 12-туридан ўрин олган яна учта учрашув бўлиб ўтади.

Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси ўз майдонида "Олмалиқ"ни қабул қилади. Ўйин 18:30да бошланади. 

Ўйиндан нима кутяпмиз? Бугун Ғузорда қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. Бунга сабаб иккала жамоага ҳам очко зарур. Имкониятлар борасида жамоаларни тенг дея оламиз. Албатта, "Шўртан" бугун ўз майдонида ўйнайди, лекин "Олмалиқ"нинг ҳам сафардаги ишлари чакки бўлмаяпти. 

Факт: "Шўртан" ҳозиргача тўртта ўйинда ғалаба қозонган ва барча ғалабалар уйдаги учрашувларда қўлга киритилган. "Шўртан" сафардаги барча баҳсларда мағлуб бўлиб келмоқда. Бу жамоа ҳали дуранг ўйнамаган. 

Факт: Бугун "Олмалиқ" сафарда иккинчи ғалабасини нишонлашга уриниб кўради. Бу жамоа ҳозиргача сафарда олтита ўйинда майдонга тушиб, шундан фақат биттасида зафар қучган. Виктор Кумиков шогирдлари 6-турда "Обод"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишган. 

Биласизми? "Шўртан" ўз майдонида "Локомотив", "Пахтакор" "Нефтчи", "Бунёдкор" каби номдор клублардан устун келган-у, бироқ "Машъал", "Қўқон-1912" жамоаларига ютқазиб қўйган. 

Қизиғи шундаки, "Шўртан" ўз майдонида ғалаба қозонган ўйинларда дарвозасидан гол ўтказиб юбормаган. 

Биласизми? "Олмалиқ" кетма-кет еттита ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти. Бу жамоа тўртта ғалабага эришиб, уч марта дуранг ўйнади. "Олмалиқ" охирги марта сафарда "Локомотив"га 0:5 ҳисобида имкониятни бой берган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика