Latest news

22:34Энсо Фернандес "Челси"дан маошини оширишни талаб қилмоқда  0 22:07Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Ўринбоев жароҳатдан сўнг илк бор майдонга қайтди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Лидс"ни тор-мор этди  6 21:45"Леванте" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 21:42"Челси" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  0 21:35БАА Президенти кубоги. "Дибба" "Ал Айн"га мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди, Абдуллаев танаффусда ўйинга қўшилди  0 21:30Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" ўз уйида "Ризеспор" билан дуранг ўйнади, Шомуродовдан навбатдаги гол  32 21:03“Истиқлол”: Машарипов операция қилинди  8 20:57ОПЛ. "Сабаҳ"дан навбатдаги ғалаба, Раҳмоналиевда эса 90 дақиқа  1 20:02Эътибордан четда қолган йиғин ва МТЖдаги янги шахслар ҳақида  8 19:33Ироқ юлдузлар лигаси. Ўзбек дербисида дуранг  0 19:05Бугунги ўйинлар: "Арсенал", "Барса" сафарда, “Челси”, "Ливерпуль" уйда ва бошқалар  1 18:35Назорат ўйини. “Дўстлик” ва “Олимпик Mobiuz” ўртасидаги ўйинда 10 та гол урилди  1 17:31"Атлетико" "Ал Ҳилол" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:20Бензема Европага қайтиш ёки МЛСга йўл олиш ҳақида ўйламоқда. Ҳужумчи "Ал Иттиҳод"нинг янги шартнома бўйича таклифини ҳақоратли деб топди  2

Бугун футбол. "Шўртан" - "Бунёдкор" News

Бугун футбол. "Шўртан" - "Бунёдкор"

Бугун олий лиганинг 10-туридан ўрин олган бешта учрашув бўлиб ўтади. Ғузорда "Шўртан" Тошкентнинг "Бунёдкор" клубига қарши баҳс олиб боради. Ўйин 18:00да бошланади.


«Шўртан» (Ғузор) – «Бунёдкор» (Тошкент)
Ҳакамлар
: А. Асимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), Б. Қодиров (Бухоро), Э. Турсунов (Бухоро).
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

Ўйиндан нима кутяпмиз? Бугун Ғузорда охирги уч турдан бери иши юришмаётган жамоалар ўзаро баҳс олиб боришади. Бундай дейишимизнинг боиси, "Шўртан" ўз майдонида "Локомотив" ва "Пахтакор"ни ютганидан бери кейинги учта ўйинда фақат мағлубиятга учради. "Бунёдкор" эса охирги учта баҳснинг биттасида енгилиб, икки бор дуранг ўйнади. Бугунги учрашувда жамоаларнинг имконияти тенг дея оламиз.

Факт: "Шўртан" шу пайтгача ўз майдонида бўлиб ўтган бешта ўйиндан учтасини ғалаба билан якунлаган. Ғузорликлар "Нефтчи", "Локомотив", "Пахтакор" сингари клубларни мағлуб этди-ю, лекин "Машъал" билан "Қўқон-1912"га ютқазиб қўйди. Бундан ташқари, "Шўртан" барча уч ғалабасини уйдаги ўйинларда қўлга киритган.

Факт: "Бунёдкор" "Шўртан"дан атиги бир очко кўп тўплаган ҳолда турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда. Мабода бугун ғузорликлар зафар қучишса, у ҳолда "Бунёдкор"дан ўзиб кетишади.

Факт: "Бунёдкор" ҳозирча сафарда тўртта ўйинда майдонга тушиб, шундан биттасида ғалаба қозознган. Жамоа "Нефтчи"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб қайтган. Қизиғи шундаки, "Бунёдкор"нинг уй-сафар беллашувларида урган ва ўтказган голлар нисбати бир хил кўрсаткичга эга: 3-3.

Биласизми? Миржалол Қосимов бугун уч йиллик танаффусдан яна "Бунёдкор" бош мураббийи сифатида футболчиларга кўрсатма беради. Агар бугун "Бунёдкор" ғалаба қозонса, бу Қосимовнинг олий лигада 80-ғалабаси бўлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика