Latest news

22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  0 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  0 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  0 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  1 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  1 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  16 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0 19:43Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?  0 19:23"Насаф" "Шабаб Ал Аҳли" билан қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  1 18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  6 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  10

Бугун футбол. "Шўртан" - "Андижон" News

Бугун футбол. "Шўртан" - "Андижон"

Бугун олий лиганинг 25-тур доирасида "Андижон" сафарда "Шўртан" меҳмони бўлади.

Олий лига. 25-тур
ШЎРТАН - АНДИЖОН
Бош ҳакам:
Вадим Агишев
Бошланиш вақти: 17:00

Турнир жадвалидаги ўрни: "Шўртан" 10-ўринда (29 очко), "Андижон" 16-ўринда (16 очко)
Очколар орасидаги фарқ - 13 очко.  

Таъриф: Олий лигада қолиш учун ҳаракат қилаётган "Андижон" бугун Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлади. Мавсум якунига етаётган бир пайтда "Андижон" учун ҳар бир учрашув муҳим аҳамиятга эга. Биринчи даврада "Шўртан"нинг аҳволи чатоқ эди, аммо кейинчалик ғузорликлар бирин-кетин ғалаба қозона бошлашди ва турнир жадвалидаги мавқеларини анча яхшилаб олишди.

Факт: Охирги уч учрашувни кетма-кет учта ғалаба билан якунлаган "Шўртан" иккинчи даврани бирмунча яхши ўтказмоқда. Ғузорликлар оралиқ танаффусдан сўнг уйда бўлиб ўтган бешта ўйиндан тўрттасини ғалаба билан якунлашди. Буни ҳам яхши кўрсаткич деса бўлади.

Факт: "Андижон"нинг сафарда умуман омади келмаяпти деса ҳам бўлаверади. Жамоа сафарда ҳозирча фақат бир марта ютуққа эришган. Ориф Маматказин шогирдлари Фарғонада "Нефтчи"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб қайтишган. Аммо ўшандан бери жамоа қаторасига бешта учрашувда ғалаба қозона олмади: бир дуранг ва тўрт мағлубият.

Факт: Андижонда кечган биринчи давра баҳсида "Шўртан" 3:1 ҳисобида зафар қучган. Голлар: Н. Йованович (52, пенальти) – М. Муродов (28), И. Таран (56, пенальти), З. Полвонов (59).

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика