Latest news

01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  17 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Сурхон" News

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Сурхон"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 6-тур баҳсларига старт берилади.

Ўз майдонида аввалги учта ўйинни кетма-кет ғалаба билан якунлаган "Қўқон-1912" ўз майдонида "Сурхон"ни қабул қилади. "Қўқон-1912" жамоаси турнир жадвалида 9 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди. "Сурхон" ҳисобида эса 4 очко бор ва бу жамоа 11-поғонада боряпти. 

Айтиб ўтганимиздек, "Қўқон-1912" бунгача ўтказилган бешта турдан учтасида ғалаба қозонди ва учала ғалаба ҳам уйдаги ўйинларда қўлга киритилди. Бугунги баҳс Қўқондаги тўртинчиси бўлади. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари уйда навбати билан "Бухоро"ни 3:0, "Сўғдиёна"ни 2:1 ва "Қизилқум"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этишди. Лекин жамоанинг сафар ўйинларида омади келмаяпти: иккита мағлубият. 

"Сурхон" ҳисобида ҳозирча битта ғалаба бор, у ҳам Навоийда "Қизилқум" устидан 2:1 ҳисобида қўлга киритилган. Жамоа охирги учта турда бир бор дуранг ўйнаб, икки марта мағлуб бўлди. Бугунги ўйин термизликлар учун сафардаги учинчи баҳс бўлади. Жамоа ўтган тур Олмалиқда АГМК меҳмони бўлиб кичик ҳисобда имкониятни бой берди. 

Бугунги қарама-қаршиликда "Қўқон-1912"нинг имконияти бирмунча юқори кўриняпти. Жамоа биринчидан ўз майдонида ўйнайди. Иккинчидан "Қўқон-1912" уй баҳсларида жуда ишончли ўйин кўрсатиб келяпти. Ўз навбатида "Сурхон"гаям уч очко керак, бу эса учрашув қизиқарли кечишидан дарак беряпти. 

P.S. Соат 18:15да бошланадиган учрашувни "Спорт" телеканалида тўғридан тўғри кузатиб боринг.

Kokand-1912

Filip Rajevac - 50', Murod Khalmukhamedov - 70', Sukhrob Berdiev - 90'

Superliga. Round 6

25/06/2020, 18:15

0
:
3
Finished

Surkhon

45'
90'
50'  Filip Rajevac
70'  Murod Khalmukhamedov
71'  Filip Rajevac (Iqbol Malikjonov)
79'  Shokhnazar Norbekov (Khamidullo Abdukhamidov)
88'  Kuvondik Ruziev (Yacouba Bamba)
88'  Собит Синдаров (Avazxon Mamatxujaev)
90'  Khamidullo Abdukhamidov
90'  Sukhrob Berdiev
29'  Владимир Бубанья
39'  Asror Gafurov
45'  Abdukakhkhor Khodjiakbarov
68'  Husniddin Gofurov (Azam Aliev)
68'  Nuriddin Khasanov (Sherzod Karimov)
69'  Asilbek Amonov
82'  Shavkat Salomov (Sardor Sulaymonov)
82'  Aleksandr Kasian (Mukhammadali Abdurahmonov )
90'  Sardor Sulaymonov

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика