Latest news

20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  7 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  1 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  3 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  18 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  1 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  1 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  9 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  15 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  5 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Нефтчи" News

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Нефтчи"

Бугун олий лиганинг 11-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Нефтчи" баҳси бўлиб ўтади. Учрашув 19:00да старт олади.

“Қизилқум” (Навоий) – “Нефтчи” (Фарғона)
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Ш. Ражабов (Бухоро)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин

Жадвалдаги ўрни: "Қизилқум" 13-ўринда (10 очко), "Нефтчи" 14-ўринда (9 очко).

Ўйиндан нима кутяпмиз? Бугун яна битта турнир жадвалида ёнма-ён ўринларни эгаллаб турган жамоаларнинг ўзаро тўқнашувини кўрамиз. "Қизилқум" аввалги турда "Локомотив"га имкониятни бой берди. "Нефтчи" эса ўз майдонида "Обод"дан устун келди. Бугунги беллашувда "Нефтчи" мавсумдаги учинчи ғалабасини қўлга кирита оладими? Ёки бўлмаса "Қизилқум" зафар қучиб очколари сонини 13тага етказадими?

Факт: "Қизилқум" бугун ўз майдонида бешинчи учрашувда майдонга тушади. Жамоа бунгача "Навбаҳор", "Бухоро", "Сўғдиёна" ва "Насаф" клубларига қарши баҳс олиб борган.



Биласизми? "Қизилқум" шу пайтгача уйда фақат битта учрашувда ғалаба қозонган. Навоийликлар 2-турда "Навбаҳор"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишган. Уйдаги ўйинларда тўплар нисбати 4-4.

Факт: "Қизилқум" кетма-кет беш ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти: тўрт дуранг ва бир мағлубият.

Факт: "Нефтчи" сафарда шу пайтгача фақат бир учрашувда ғолиб бўлган. Жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтган. Умуман олганда, фарғоналиклар охирги тўрт ўйиннинг иккитасини ғалаба билан тугатишди.

Биласизми? "Нефтчи" сафар учрашувларида иккита гол уриб, 7та тўп ўтказиб юборган. Қизиғи шундаки, "Нефтчи" сафарда гол урган ўйинларда ҳали мағлуб бўлмаган: ё дуранг ўйнаган, ё ғалаба қозонган.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика