Latest news

14:05Рэтклифф Левандовскининг МЮга ўтишига тўсқинлик қилган  1 13:37Шомуродов Туркия Суперлигасида тур рамзий жамоасидан ўрин олди  1 13:17Суперлига. 27-турга ҳакамлар тайинланди  3 12:53Туркияда ҳакамлар қимор ботқоғида: 150 нафардан ортиқ ҳакам тергов остида!  1 12:25Брендан Рожерс "Селтик" мураббийлигидан истеъфога чиқди  2 11:59ЎФФ президенти "Бенфика" клуби шароити билан танишди  3 11:38"Челси" қозоғистонлик футболчини Франция клубига ижарага беради  2 10:41"Барселона" МЮга керак бўлмай қолган яна бир футболчининг трансферига 70 миллион евро сарфлашга тайёр  2 10:10Ламин Ямал "Реал"га қарши ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ўзгартириш киритди  14 09:42Винисиус нима учун "Реал"ни тарк этмоқчи эканлиги маълум бўлди  5 09:11МЮ ва "Челси" қизиқаётган футболчининг нархи 120 миллион фунт этиб белгиланди  3 08:30Пролига. Бугун тур якунланади  0 08:03“Олтин тўп”га даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Рўйхатда Дембеле йўқ  19 07:36Ямал қимматбаҳо харидни амалга оширади  2 01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  8

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Локомотив" News

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Локомотив"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган учрашувлар давом эттирилади.

Турнир жадвалида 37 очко билан иккинчи ўринда бораётган "Локомотив" Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлади. "Қизилқум" ҳисобида 18 очко мавжуд бўлиб, бу жамоа турнир жадвалида охирги ўринни эгаллаб турибди. 

Бугунги беллашув ҳар икки жамоа учун муҳим. Негаки "Локо" иккинчи ўринни сақлаб қолиш учун курашаётган бўлса, "Қизилқум" хавфли зонани тарк этиш мақсадида баҳс олиб боради. Шу боис ҳам бугун Навоийда қизиқарли тўқнашув кечиши кутиляпти. 

Иккинчи давра бошланганидан бери "Локо" сафарда ғалаба қозонгани йўқ. Жамоа охирги марта биринчи давранинг 10-турида "Насаф"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтган. Шундан бери "темирйўлчилар" сафарда бешта ўйин ўтказиб, икки бор мағлубиятга учрашди ва уч марта дуранг қайд этишди. 

"Локомотив"нинг охирги уч ўйини дуранг натижа билан якун топди. Уйда "Металлург", сафарда "Бунёдкор" ва "Қўқон-1912" жамоалари билан 1:1 ҳисоби қайд этилди.

"Қизилқум"га келсак, бу жамоа иккинчи давра стартидан бери фақат иккита беллашувда зафар қучди. Навоийликлар ҳам охирги учта ўйинда ғалаба қозона олишмади. Жамоа "Сурхон" ва "Бунёдкор"га имкониятни бой бериб, ўз майдонида "Насаф" билан дуранг ўйнади. 

Навоийда кечган охирги 5 учрашув

2018. "Қизилқум" - "Локомотив" 0:3

2017. "Қизилқум" - "Локомотив" 0:2

2016. "Қизилқум" - "Локомотив" 0:1 

2015. "Қизилқум" - "Локомотив" 0:2 

2014. "Қизилқум" - "Локомотив" 2:3

Навоийда бўлиб ўтган охирги бешта учрашувнинг ҳаммасида "Локомотив" ғалаба билан қайтган. "Қизилқум" ўз майдонидаги охирги тўрт ўйиндан бери "Локо"га гол ура олмаяпти. Бу мавсум биринчи даврада бўлиб ўтган баҳсда ҳам "Локо" ғалаба қозонган - 3:1.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика